Самостоятельная работа №1 по предмету «Системы автоматизированного проектирования электромеханических систем» На тему: Усилители
Download 233.03 Kb.
|
Шодиев Оқилжон САПЭС сам.работа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Ктес.а. = Учиқ. / Усигн. , бу ерда: Усигн. – тескари алоқали кучайтиргич киришида фаолият кўрсатаётган кучланиш. Кучайтиргич турлари ва ишлаш режими. Ўзаро алоқа қилиш воситаларида электромагнит тўлқинлар тури кенг ишлатилади. Ана шу мақсадларни амалга ошириш учун электр тебранишларни кучайтириш, тарқатиш, қабул қилиш жуда муҳимдир. Яқин ўтмишда бу ишни вакуумли электрон лампалар бажарар эди, ҳозир электр тебранишларни кучайтириш учун транзисторлар кенг ишлатилади. Ишлатиш сохасига қараб кучайтиргичлар қуйидаги турларга бўлинади. Ўзгармас ток кучайтиргичи; Паст частотали кучайтиргичлар; Кенг қамровли кучайтиргичлар; Ҳар бир тур кучайтиргич маълум бир катталикни параметрларини кучайтириб беришга мўлжалланган. Кучайтиргичларни ҳар бирини алоҳида таҳлил қиламиз!!! Ўзгармас ток кучайтиргичи;(ЎТК). Бу кучайтиргичлар секин ўзгарувчан частотаси ƒқ0 Гтс 18 Гтс сигналларни кучайтириб беришга мўлжалланган. Тиббиёт сохасида ишлатиладиган электр асбоблар ва узатгичлар ёрдамида кичик сигналларни кучайтиришга, ҳамда амалий ишларда фотоузатгич, термоузатгич ва шу кабиларни кучсиз, сезиларсиз сигналоарни кучайтиради. Бу кучайтиргичларни юкламаси эектромагнит реле, чўлғамли лампа ва электр ўлчов асбоблари киради. Паст частотали кучайтиргичлар;(ПЧК). Бу кучайтиргичлар асосан товуш частотаси ƒқ16Гтс 20кГтс бўлган товуш сигналларни кучайтиради. Бу кучайтиргич радиотехникада, товушни кучайтириш сохаларида кенг ишлатилади. Товуш частотасини қабул қилувчи манбалар, микрофон, магнит каллак (галовка) ҳамда радио ва телевидения қурилмаларини сигнал кириш жойлари (антенна уланадиган жой). Кучайтиргичнинг юкламаси, радиокарнай, телефон, магнитофон товушни ёзиб олиш қурилмаси, остсиллограф ва бошқа электрон қурилмалар. Кенг қамровли кучайтиргичлар;(КҚК). Бундайрусумдаги кучайтиргичлар кенг спектрли частоталарни кучайтириш учун мўлжалланган. Масалан остсиллографлар ёрдамида тадқиқ этиладиган кенг қамровли сигналлар, ёки ўта юқори частотали (СЧВ диапазон)ли сигналларни талаб этилган даражада кучайтириб беради. Детсиметрли тўлқинларда (ДМВ)да ишлайдиган барчателевидения қурилмаларига фойдаланилади. Барча турдаги кучайтиргичларни асосий тавсифи кучланишни, ток кучини, ва қувватни кучайтириш коеффитсиенти ҳисобланади. Кучайтиргичнинг асосий электрон қурилмаси бу –транзистордир. Оддий ўзгармас ток (фототок)ни транзистор ёрдамидакучайтиришни кўриб чиқамиз. ( -расм). Тушунча берамиз! Фоторезистор ФСК-1 транзистор базасига уланган. ҳв ёруғлик энергияcи фоторезистор сиртига тушганда, резистор очилади ва базага Иб ток келади. Транзистор ишга тушади. Ёруғлик энергиясининг ўзгариши, транзистор база токини ўзгаришига, ўз навбатида коллектор токи Ик ҳам кучаяди. Транзисторни кучайтириш тартиби ана шундай жараёнда содир бўлади. Транзисторнинг статик коеффитсиенти-В базадаги ток билан ўзаро боғлиқлиги қуйидаги ифодада кўрсатилган. Турли хил транзисторлар қўлланилишни ҳисобга олсак уларни статик коеффитсиенти Вқ 10дан ÷ 100гача ўзгаради. Бу коеффитсиент ўзгарувчан бўлиб транзистор базасини токини ўзгаришига қараб ўзгаради. Транзисторнинг коллектор токини ошириш зарур бўлиб, бошқа бир транзисторли кучайтиргичдан фойдаланса бўлади. Икки каскадли кучайтиргич ( -расм) ишлаш режими қуйидагича. ВТ-1 - транзисторга тушган ёруғлик ҳвенергияси ҳисобидан база токи ошади, шуни ҳисобидан иккинчи ВТ2-транзистор занжиридаги ток ҳам ошади. Коллектор ва эмиттер занжиридаги юкламалар транзисторли кучайтиргични режимини ҳам ўзгартириб юборади. Ўзгарувчан сигналлар кучайтиргични танлаш.Ўзгарувчан сигналларни кучайтирадиган оддий кучайтиргични чизмасини кўриб чиқамиз. Бундай чизмалар жуда кўп тарқалган ва “умумий эмиттер” чизмаси деб юритилади. Кучайтиргичнинг кириш ва чиқиш занжири ҳам “умумий эмиттер” усулида улангандир. Кучайтиргични режимини таъминлаш учун юклама сифатида Рк учун коллекторга белгиланган ўзгармас ток берилади. Агар кучайтиргичга кириш қисмида ўзгарувчан кучланиш берсак транзистор базаси ва коллекторнинг токи ўзгаради. Агар кириш кучланиши эмиттер ва базанинг потентсиаллар фарқини камайтирса транзистор ёпилади, ток ўтмайди. Бу коллектор токини камайтиришга олиб келади. Транзисторни шундай бир иш режимини танласак,ки бошланғиш кучланиш коллекторнинг кучланиши ярмини берсин. Транзисторли кучайтиргичларни ҳар хил иш режимидаги диаграммаси: Квант кучайтиргич - уйғонган атом, молекула ва ионларнинг мажбурий нурланиши ҳисобига радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларни кучайтирадиган қурилма. 1956 йилда АҚШ да ўта юқори частотали электромагнит тўлқинлар ва тебранишларни кучайтирувчи парамагнит кристаллардан ясалган квант кучайтиргичлар яратилди. Квант кучайтиргичнинг иши атомдаги электронлар энергиясининг квант механика қонунларига асосан ўзгаришига боғлиқ. Шунинг учун эркин электронлари оқими классик механика қонунларига бўйсунувчи оддий кучайтиргичлардан, лампали кучайтиргичлардан фарқ қилади. Квант кучайтиргичларда иштирок этувчи парамагнит ионларнинг сони ўзгармаганлиги сабабли уларда миқдорий ўзгариш шовқини бўлмайди. У паст т-рада ишланганлиги туфайли унинг иссиқлик шовқини кичик (шовқин, асосан, спонтан — ўз-ўзидан нурланиш билан боғлиқ), сезгирлиги жуда юқори. Квант кучайтиргичларда электромагнит тўлқин фаол муҳитдан ўтиб уйғонган фаол марказ ҳисобига ўз энергиясини кўпайтиради. Квант кучайтиргичнинг бошқа кучайтиргичлардан афзаллиги — хусусий шовқинларининг пастлиги ва юқори даражада сезгирлигидир. Квант кучайтиргичлари радиофизика қурилмалари ҳарактеристикаларининг тургунлиги, сезгирлиги, қувватини оширади, оптикада ўта кучли монохроматик ёруғлик манбаи ҳосил қилади. Улардан муҳитнинг ёруғлик таʼсирида ўзгаришини ўрганишда, рангли ва ҳажмий тасвирларни олишда, тиббиётда, нозик кўз оператсияларини амалга оширишда, техникада ҳисоблаш машиналари элементларини тузишда, материалларни қайта ишлашда, алоқа ва локатсия мақсадларида, кимёвий реаксияларни бошкаришда ва халқ хўжалигининг турли соxаларида фойдаланилади.[1]vikipedia.com малумоти) ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. К.Адылов. Электрификация сельского хозяйства Узбекистана. Т., «Ўзбекистон», 1970. 2. К.Адылов. Вопросы экономии электроэнергии и топлива в народном хозяйстве. Т., «¤збекистон», 1974. 3. К.Адылов. Использование электроэнергии в сельском хозяйстве Узбекистана. Т., «¤збекистон», 1974. 4. К.Адылов. Справочник электрика. Т., «Ўзбекистон», 1983. 5. А.С.Каримов, М. М.Мирҳайдаров. Назарий электротехника. Т., «Ўқитувчи», 1979. 6. К.Адылов. О применении глубоких вводов с трансформаторами на напряжение 35/10/6/0,4 и 110/10/6 кв. Журнал «Промышленная энергетика», М., № 9, 1963. 7. К.Адылов, М.У.Азимов, Э.Н.Бабушкина, Л.Р.Холматова. Тексты лекций по социально-экономическим факторам безопасности жизнедеятельности. Т., «Ўзбекистон», 1992. 8. К Адылов. Трансформаторные подстанции 35/0,4 кв. Бюллетень научно-технической информации института НТИ. Журнал «Новая техника», №10, 1962. Shodiyev Oqiljon 99M-19 EMT Download 233.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling