РОМАН САНЪАТИ ТАРИХИ Синай монастири — дунёдаги энг қадимги ва бугунги кунга қадар фаолиятини тўхтатмаган христиан монастирларидан бири Роман даври меъморчилиги монастирлар қурилишида ёрқин намоён бўлади. Монастирнинг асосий иншооти черков бўлиб, унинг ёнида устунлар қатори билан ўралган ички ҳовли жой олган (франсузчада - cloitre, немисчада - Kreuzgang, инглиз тилида – cloister деб аталади). Унинг атрофида монастирнинг бошлиғи – аббатнинг уйи, монахлар учун ётоқхона (дормиторий деб аталган), овқатланиш хонаси, ошхона, мусаллас ва пиво ишлаб чиқариш бинолари, нон ёпиш хонаси, омборхона ва оғилхоналар, ишчилар учун турар жойлар, шифокор уйи, зиёртчиларга мўлжалланган махсус уй ва ошхоналар, касалхона, билим маскани ва қабристон ўрин олган. - Роман даври меъморчилиги монастирлар қурилишида ёрқин намоён бўлади. Монастирнинг асосий иншооти черков бўлиб, унинг ёнида устунлар қатори билан ўралган ички ҳовли жой олган (франсузчада - cloitre, немисчада - Kreuzgang, инглиз тилида – cloister деб аталади). Унинг атрофида монастирнинг бошлиғи – аббатнинг уйи, монахлар учун ётоқхона (дормиторий деб аталган), овқатланиш хонаси, ошхона, мусаллас ва пиво ишлаб чиқариш бинолари, нон ёпиш хонаси, омборхона ва оғилхоналар, ишчилар учун турар жойлар, шифокор уйи, зиёртчиларга мўлжалланган махсус уй ва ошхоналар, касалхона, билим маскани ва қабристон ўрин олган.
- Бугунги кунда ўрта аср кишиси учун ибодатхонанинг аҳамияти қандай бўлганлигини тасаввур этиш мушкул. Ўрта асрларда черков худуддаги ягона тошдан бунёд бўлган йирик иншоот ҳисобланган. Унинг минораси эса узоқдан келаётган йўловчи учун ягона мўлжал манбаси саналган. Якшанба кунлари маҳаллий аҳоли фақирона кулбаларини ташлаб виқор ва салобат билан турган, бой рангтасвир, амалий санъат намуналари билан безатилган черковга ибодатга келишган ва бу зиддият уларнинг идрокига кучли таъсир кўрсатган. Ҳаттоки, узоқ йиллар давом этган қурилиш ишлари ҳам шаҳарликлар ҳаётида мухим ўринга эга бўлган.
Роман даврига қадар бўлган базилика ва роман ибодатхонасининг кўндаланг кесими
Do'stlaringiz bilan baham: |