Санъати тарихи синай монастири — дунёдаги энг қадимги ва бугунги кунга қадар фаолиятини тўхтатмаган христиан монастирларидан бири


Download 1.07 Mb.
bet2/6
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1055644
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
РОМАН

Таъкидлаб ўтиш жоизки феодал тарқоқлик, маданий алмашинувнинг тараққий этмаганлиги, маҳаллий қурилиш анъаналарининг барқарорлиги роман меъморчилиги мактабининг ранг-баранг ривожини белгилаб берди. Роман черковлари қадим базиликалардан фарқли равишда мутлоқ ўзгача таассурот уйғотади. Базиликаларда классик колонналар горизонтал антаблементни ушлаб турган. Роман қурилмаларида эса йўғон устунларга ярим айлана шаклидаги равоқлар таяниб туради. Черковларнинг ташқи ва ички қиёфасида қудратли кучни ҳис этиш мумкин. Уларнинг безаклари жуда кам, монолит деворлар мазкур даврга хос қалъа-қўрғонларни ёдга солади.

  • Таъкидлаб ўтиш жоизки феодал тарқоқлик, маданий алмашинувнинг тараққий этмаганлиги, маҳаллий қурилиш анъаналарининг барқарорлиги роман меъморчилиги мактабининг ранг-баранг ривожини белгилаб берди. Роман черковлари қадим базиликалардан фарқли равишда мутлоқ ўзгача таассурот уйғотади. Базиликаларда классик колонналар горизонтал антаблементни ушлаб турган. Роман қурилмаларида эса йўғон устунларга ярим айлана шаклидаги равоқлар таяниб туради. Черковларнинг ташқи ва ички қиёфасида қудратли кучни ҳис этиш мумкин. Уларнинг безаклари жуда кам, монолит деворлар мазкур даврга хос қалъа-қўрғонларни ёдга солади.
  • Ўрта асрларнинг “қоронғу йиллари” антик анъаналарини тубдан ўчириб юбормади. Роман даври ибодатхонаси базилика системасини қабул қилиб, уни янада такомиллаштирди. Режада у – хочсимон шаклда бўлган. У узунасига неф заллари ва кўндаланг тушган трансептнинг кесишмасидан ташкил топади. Трансепт орқасида, мехробга яқин жойда – хор жойлашган. Неф ва трансептнинг кесишган қисмида – хочнинг марказида – узун минора жойлашган. Нефга ўтиш жойларини аркалар ташкил этиб, у руҳонийларни оддий халқдан ажратиб турган. Ён нефлар тепасида эмпорлар – иккинчи қават галереялари жойлаштирилган. Мехробнинг пастки қисмида реликвий сақланувчи ер остки хоналари – крипталар роман ибодатхоналарига хосдир.

Роман соборларининг ички интерьери тошлар билан ҳар томондан ўралган жиддий, ёпиқ муҳитни эслатади. Маконнинг маҳобатлилиги, марказий нефнинг узун ва баландлиги, оғир равоқлар, катта устунлар қатори сокин улуғворлик ва ҳаракатсизлик таассуротини беради. Роман меъморчилигида рим анъаналарига хос яримциркуль аркалар, устунлар ва колонналар қатори қўлланилади.

  • Роман соборларининг ички интерьери тошлар билан ҳар томондан ўралган жиддий, ёпиқ муҳитни эслатади. Маконнинг маҳобатлилиги, марказий нефнинг узун ва баландлиги, оғир равоқлар, катта устунлар қатори сокин улуғворлик ва ҳаракатсизлик таассуротини беради. Роман меъморчилигида рим анъаналарига хос яримциркуль аркалар, устунлар ва колонналар қатори қўлланилади.
  • Черков қурилишида улкан иншоотларни ёритиш тизими ва нефлар оралиғини ёпиш меъморлар олдида турган мураккаб вазифа бўлган. Базиликаларда қўлланилувчи ёғоч тўсинлар орқали том ёпиш ўта содда ва тез ёнувчан эди. Римликларнинг гумбаз ёпиш услуби эса йўқолиб кетган улкан техник билим, мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қиларди. Шунинг учун XI - XII асрлар меъморчилиги турли тажрибалар даври сифатида белгиланади. Кенг марказий нефни гумбаз билан ёпиш, тошнинг оғирлигини кўтариб туриш мақсадида янада қалин деворлар ва пилонлар бунёд этилди, деворлар оралиғидаги масофа торайиб борди. Натижада улкан тош массаси туннелли гумбазлар эффектини пайдо қилди.
  • Роман даври меъморлари гумбаз оғирлигини камайтириш мақсадида янги йўллар излашди ва неф устида бир нечта равоқларни қуриш, уларнинг оралиғини эса нисбатан енгил хом ашё билан тўлдириш орқали мақсадга эришиш мумкинлигини кашф этдилар. Равоқларни бир таянчдан иккинчисига крест шаклида ошириб ташлаб, сўнг улар кесишган бўлимларни тўлдириш орқали нервюра ёки қовурғасимон тизимни ўйлаб топдилар. Бу топилма қурилиш техникасида кескин бурилиш ясади. Илк маротаба Даремдаги собор иншоотида мазкур усулни қўлланган меъмор конструкцияда яширинган бой имкониятлар ҳақида ҳаёлига ҳам келтирмагандир.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling