Саноат бинолари


Download 0.92 Mb.
bet1/3
Sana22.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1110681
  1   2   3
Bog'liq
14-ma\'ruza

САНОАТ БИНОЛАРИ ПОЙДЕВОРЛАРИ ВА ПОЙДЕВОР ТЎСИНЛАРИ.

  • САНОАТ БИНОЛАРИ ПОЙДЕВОРЛАРИ ВА ПОЙДЕВОР ТЎСИНЛАРИ.
  • Саноат биноларида пойдеворларини ўрнатиш учун меҳнат талаблик бинога сарфланадиган умумий меҳнатни 6-8 % ни ташкил қилади, темирбетон сарфи эса умумий ҳисобдан 20 % гача етади. Шундан кўриниб турибдики, пойдеворларнинг тури ва формасини танлаш бино умумий нархини туширишга олиб келиши мумкин (1- расм).
  • Пойдеворларни ўрнатиш икки хил: йиғма ва қуйма усулда амалга оширилади.
  • Ҳозирги кунларда йирик ўлчамли пойдеворларни қуришдаги меҳнат талаблик катта бўлишига қарамай қуйма усулда олиб борилади.
  • Агарда замин грунти ўта чўкувчан ва унга катта динамик кучлар таъсир этадиган бўлса ва булардан ташқари зилзила таъсири ҳам кузатиладиган жойларда лентасимон пойдеворларини қўллаш фойдали ҳисобланади.
  • Амалиётда бир, икки ва кўп блокли йиғма пойдеворлар ишлатилади.
  • Уларнинг қалинлиги 100 мм дан кам бўлмаган қумли ёки бетонли асосга ўрнатилади.
  • Пойдеворларда пирамида шаклида бўлган “стакан” кўринишидаги чуқурлар бўлиб, уларга устунлар ўрнатилиши кўзда тутилган (1-расм).
  • “Стакан” чуқурлиги 0,8; 0,9; ва 1,25 м поғоналар баландлиги эса 0,3 ва 0,45 м тенг қилиб қабул қилинган.

1-расм. Саноат биноларининг пойдеворларини турлари: а- қуйма; б-йиғма тузилган; в-қозиқли; г-йиғма қовурғали; д-йиғма ковакли; е-устун ости “тўнкасимон” қисми бўлган 1 - ростверк; 2 - қозиқ.

2 - расм. Темирбетон устунларнинг пойдевор билан туташган жойлари а,б - тирқишлари бетон билан тўлдирилган ; в,г - учлари чиқарилган арматуралар ёрдамида; д - анкер болтлари ёрдамида туташтирилган ; 1 - бетон; 2 - арматура; 3- пўлат прокладка; 4-пўлат труба; 5-пўлат плита; 6-анкер.

Пойдевроларнинг катта кичиклиги ва ер сатҳидан чуқурлиги ҳисоблаб топилиб, улар устунлардан тушадиган юк ва асос грунти ҳусусиятига боғлиқ бўлади.

  • Пойдевроларнинг катта кичиклиги ва ер сатҳидан чуқурлиги ҳисоблаб топилиб, улар устунлардан тушадиган юк ва асос грунти ҳусусиятига боғлиқ бўлади.
  • Бир блокли пойдевор кўп блокли пойдеворга нисбатан ашё варфи бўйича тежамли бўлиб, монтаж ишлари енгил ҳисобланса, уни ишлатиш чегараси чеклангандир.
  • Саноат биноларининг ҳарактерли томонлардан бири пойдеворлари битта бинода ҳар хил чуқурликда жойлашган бўлишидадир. Бундай пойдеворларни конструктив ечимлари ҳамда устунларни уларга таяниши бир неча вариантларда бўлиши мумкин:
  • пойдеворларни баландликлари бир хил қабул қилиниб, устунлар баландликлари бир хил;
  • пойдеворлар баландлиги бир хил, устунлар баландлиги бир хил;
  • пойдеворлари пасти баланд қилиб қўйилган жойларда маҳсус вставка ва устунлар ости элементлари қўлланиб устунлари баландлиги эса бир хил бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling