Саноат биноларида ишлатиладиган устунларнинг турлари. Фахверк устунлар ва калонналар орасидаги боғловчилар


Фахверк устунлар ва устунлар орасидаги боғловчилар


Download 1.61 Mb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1595154
1   2   3
Bog'liq
Саноат ва фукаро бинолари

Фахверк устунлар ва устунлар орасидаги боғловчилар.
Рамали тизим. Синчнинг рамали тизимида юкни устун ва ригеллар қабул қилади. Ригеллар устунларга бикир бириктирилади, натижада фазовий тизим ҳосил бўлади. Қаватлар сони ортиши билан шамол кучи таъсирида пастки қават устун ва ригелларида вужудга келадиган эгувчи моментлар ҳам ортиб боради, бу эса устун ва ригеллар кесимини катталаштиришни талаб этади.
Бу ҳол бино конструкцияларини бирхиллаштиришни (унификация) қийинлаштиради, шунинг учун рамали тизимлар 8 қаватдан баланд бўлган биноларда қўлланилмайди. Рамали тизимларда горизонтал юкларни тўлалигича кўндаланг рамалар қабул қилади, шунинг учун улар ана шу кучлар таъсирига ҳисобланади.
Фахверк элементлари пойдеворларга бикр ўрнатилади, тепа қисми эса каркасга шарнирли уланади. Фахверкдаги кучлар каркасга эркин бериладиган ва каркасдаги юклар эса фахверкка берилмайдиган қилиб, уланиш конструкцияси амалга оширилади, яъни уланиш сирпанувчи та¬янч ечимида бажарилади.
Баланд ишлаб чиқариш иншоотларида фахверк устунларининг усту- ворлигини ошириш учун кран ости тўсинлари сатҳида ётиқ шамол фермалари ўрнатилади.
Вертикал боғланишлар саноат бинолари каркасларининг бўйлама йўналишда бикрлигини таъминлайди.
Ҳарорат ва бошқа таъсирлардан ҳосил бўладиган зўриқиш кучларини камайтириш ва уларни конструкциясини элементлараро тақсимланишини таъминлайдиган бундай вертикал боғланишларни температура блоки ўртасида жойлашган устунлар оралиғига ўрнатилади.
Бунда устунлар қадами 12м ва 18м бўлган ҳол учун эса “пештоқ” (портал) кўринишдаги боғланишлар қўлланилади (2.10-расм).
2.10-расм. Устунлараро вертикал боғланишлар ва ҳарорат чокларини ўрнатиш:
а – “Х”-симон боғланиш;
б – пештоқли боғланиш;
Фойдаланган адабиётлар:
  • Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet.
  • Vaxitov M.M. Me’morchilik III–qism. Sanoat binolari. Darslik. Tafakkur nashriyoti Toshkent , 2010 yil. –240 b.

  • Интернет сайти
    3. www.ZiyoNet.uz

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling