Пул оқимларини асосий белгилари бўйича қуйидагича гуруҳлаштириш таклиф қилинади.
1.Пул оқимлари хўжалик фаолиятига хизмат қилиш жараёнларининг ҳажми бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
- корхона бўйича тўлиқ пул оқимлари;
- корхона хўжалик фаолиятининг алоҳида шакллари бўйича пул оқимлари;
- алоҳида таркибий тузилмалари (жавобгарлик марказлари) бўйича пул оқимлари;
- алоҳида хўжалик операциялари бўйича пул оқимлари.
Халқаро ҳисоб стандартларига мос равишда хўжалик фаолиятининг шакллари бўйича пул оқимларининг турлари қуйидагиларга ажратилади:
- операцион фаолият бўйича пул оқимлари;
- инвестиция фаолияти бўйича пул оқимлари;
- молиявий фаолият бўйича пул оқимлари.
Пул маблағларининг ҳаракат йўналишлари бўйича пул оқимлари икки асосий шаклга ажратилади:
- ижобий пул оқимлари («пул маблағларининг кирими»);
- салбий пул оқимлари («пул маблағларининг чиқими»).
Ҳажмини ҳисоблаш усуллари бўйича пул оқимлари қуйидаги шаклларга ажратилади:
- ялпи пул оқимлари;
- соф пул оқимлари.
Ҳажмининг етарлилик даражаси бўйича пул оқимлари қуйидаги шаклларга ажратилади:
- пул оқимларининг етарлилиги;
- пул оқимларининг етишмаслиги (дефицитлиги).
Пул оқимлари даврда баҳолаш усуллари бўйича қуйидаги шакларга ажратилади:
- жорий пул оқимлари;
- келгусидаги пул оқимлари.
Пул оқимлари кўриладиган даврда шакллантирилишининг узлуксизлиги бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
- доимий пул оқимлари;
- вақтинчалик пул оқимлари.
Доимий пул оқимлари вақт оралиғининг барқарорлиги бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
- доимий пул оқимларининг бир хил вақтдаги оралиғи;
- доимий пул оқимларининг ҳар хил вақтдаги оралиғи.
Хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини оқими қуйидаги фаолиятларда амалга ошади
ёки
Do'stlaringiz bilan baham: |