Саноат корхоналарининг молия кўрсаткичлари
Download 0.71 Mb.
|
Молия 9-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бугунги кунда корхона бошқарув тизимидаги молия рахбарлари олдида қандай муаммолар мавжуд
Саноат корхоналарининг молия кўрсаткичлари
Бугунги кунда корхона бошқарув тизимидаги молия рахбарлари олдида қандай муаммолар мавжуд?
Бозор иқтисодиёти шароитидаги солиққа тортиш ва юқори инфляция мухити фойда массаси ва динамикаси, акциядорлар мулкини кўпайтириш, акциялар курси қийматини ва дивиденд сиёсатини назорат қилиш ва корхона фаолиятининг бошқа томонларини бошқаришда молиявий манбаларни қидириб топиш каби масалаларни ечимини излаш молиявий менежментнинг асосини ташкил қилади. Молиявий менежмент ёки молияни бошқариш – бу маълум бир мақсадни бажариш билан боғлиқ активларни сотиб олиш, молиялаштириш ва уларни бошқариш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёни Маҳсулот таннархи – шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун кетган барча бевосита ва билвосита харажатларнинг қиймат ифодасидир. Маҳсулот (иш, хизмат) таннархи – маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган табиий ресурслар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар, меҳнат ресурслари, ва бошқа харажатларнинг қиймат баҳоси. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда (ЯФ.) ЯФ= Мсст – Мичтн бу ерда: Мсст - маҳсулотнинг сотишдан тушган соф тушум; Мичтн - маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи. Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум маҳсулот сотишдан олинган ялпи тушумдан қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи ва божхона божини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи эса маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар йиғиндиси бўлиб ҳисобланади Асосий фаолиятдан кўрилган фойда (Афф.: Афф=Яф - Дх + Афбд - Афбх. Бу ерда: Дх - давр харажатлари; Афбд - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, Афбх - асосий фаолият бошқа харажатлари ва зарарлари; Давр харажатларига бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар киради: бошқарув (маъмурий. харажатлари. маҳсулотни сотиш харажатлари. умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар операцион харажатлар). Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling