Саноат махсулоти тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари. Саноат махсулотининг асосий кўрсаткичлари. Саноат махсулотининг қиймат кўрсаткичлари
Download 61.08 Kb.
|
13-мавзу. Саноат махс. статист - маъруза
Ассортимент режасининг бажарилиш даражаси хисобот даврида асосий ассортиментлар бўйича ишлаб чиқарилган ва режа чегарасида қабул қилинган махсулот хажмини режада кўзда тутилган махсулот хажмига бўлиш орқали аниқланади.
, бу ерда, а1, а2, ..., аn - ассортиментлар бўйича натура бирликларида режа чегарасида хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми; b1, b2, ... , bn - режалаштирилган махсулот хажми. Махсулот ишлаб чиқариш хажми бўйича савдо шартномаларининг бажарилиш даражасини тахлил қилганда ишлаб чиқариш жараёнларининг бир маромда ташкил қилинган ёки қилинмаганлигини хам ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир маромда ташкил этилиши савдо шартномаларини ўз вақтида бажарилишининг асосий шартларидан биридир. Агар корхонанинг бирор бўлинмасида ишлаб чиқариш мароми бузилса, қолган бўлинмаларда хам ишлаб чиқариш маромининг бузилишига сабаб бўлади. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир маромда ташкил этилмаслиги, асосий ишлаб чиқариш фондларидан, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигининг пасайишига ва яроқсиз махсулот хажмининг ортишига олиб келади. Статистикада ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксиз, бир текисда ташкил этилишини ўрганишда ритм коэффициентидан фойдаланилади. Ритм коэффициенти хам ассортимент режасининг бажарилиш даражаси сингари режа чегарасида қабул қилинган хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажмини режада кўзда тутилган махсулот хажмига бўлиш орқали аниқланади. 5. Бугунги кунда тўқимачилик саноати корхоналари олдида турган энг асосий вазифа - рақобатбардош, сифатли махсулот ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқарилган махсулот, мана шу махсулотга нисбатан қўйилган стандартлар ва техник шартларга жавоб бериш даражасига кўра олий, биринчи ва иккинчи сорт махсулотларига бўлинади. Жахон миқёсидаги стандартларга жавоб бера оладиган махсулот олий сорт махсулоти дейилади. Мамлакатимиздаги илҚор корхоналарда ўрнатилган стандартларга ва техник шартларга жавоб берадиган махсулот биринчи сорт махсулоти дейилади. Бугунги кун талабларига жавоб бера олмайдиган, маънавий эскирган, белгиланган стандартлар қайта кўриб чиқилиши зарур бўлган махсулотлар иккинчи сорт махсулоти дейилади. Статистикада махсулотнинг сифати ўзгаришлари, сифат ўзгаришларининг махсулот ишлаб чиқариш қийматига таъсири иқтисодий индекслар ёрдамида аниқланади. Тўқимачилик саноати корхоналарида айрим турдаги махсулотлар бўйича сорт ўзгаришлари индивидуал сорт индекси ёрдамида бахоланади. , бу ерда - хисобот ва базис даврларидаги махсулотнинг сортлари бўйича хажми; Pc - махсулотнинг сортлари бўйича улгуржи бахоси. Бир неча тур махсулотлари бўйича махсулот сорт режасининг бажарилиш даражаси қуйидаги агрегат индекс билан тавсифланади: , бу ерда - хисобот давридаги махсулот турларининг сортлари бўйича қийматларининг йиғиндиси; - базис давридаги махсулот бирлигининг ўртача бахоси орқали аниқланган қиймати. Сорт ўзгаришлари хисобига эришилган фойда ёки кўрилган зарар миқдори қуйидагича аниқланади: = - Корхонада айрим махсулот турлари бўйича хисобот давридаги махсулот сифати даражаси (к1), режада кўзда тутилган сифат (кр), базис давридаги хақиқатдаги сифат даражаси (к0) ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги ўзаро боғланган индивидуал индекслар орқали тавсифлаш мумкин: , бу ерда - махсулот сифати режасининг бажарилиш даражаси индекси; - махсулот сифати режа топшириғи индекси; - махсулот сифатининг ўзгариш даражаси ёки динамикаси индекси. Корхонада бир неча турдаги махсулотлар ишлаб чиқарилганда махсулот сифати режасининг бажарилиш даражаси ёки динамикаси қуйидаги индекс орқали хам аниқланиши мумкин. , бу ерда q1- хақиқатда ишлаб чиқарилган хар бир турдаги махсулот хажми; махсулот турлари бўйича бахоси; ic- махсулот турлари бўйича индивидуал сифат индекслари. Сифат индексининг физик хажм индексига кўпайтмаси сифат ўзгаришларини хисобга олган холдаги махсулот индексига тенг. МАСАЛА: Жадвалдаги маълумотларга асосан қуйидаги кўрсаткичларни аниқланг: 1. Махсулот навлари бўйича умумий индексини; 2. Махсулот навлари ўзгариши билан корхона жамоасининг олган қўшимча фойда (ёки зиён) миқдорини. Махсулот ишлаб чиқариш хажми ва бахоси
Download 61.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling