Саноат шароитида антибиотиклар олиш технологияси


Тайёр махсулотни ажратиш, тозалаш ва дори шаклида сотишга тайёрлаш


Download 69.5 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1635555
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Антибиотиклар олиш технологияси

Тайёр махсулотни ажратиш, тозалаш ва дори шаклида сотишга тайёрлаш.


Биологик фаол микроб оқсиллари ва гармонлари
ишлаб чиқариш
Ҳар бир организмда кўплаб кичик ва катта молекуляр оғирликка эга бўлган оқсил моддалари учрайди ва улар ҳаётий жараённи бошқариб туради. Уларнинг орасида гармонлар алоҳида ўрин тутади. Гармонлар узоқ вақтлардан буён тиббиётда даволаш воситасида кенг қўлланиб келинмоқда. Аммо яқин - яқинларгача уларни ҳайвонлар органларидан жуда оз миқдорда эса одамларнинг қон тўқималаридан ажратиб олинар эди.
Гармонлар нафақат тиббиётда, балки чорвачиликда ҳам кенг ишлатилади. Табиатда икки хил гармонлар учрайди: оқсил - пептид ва стероид табиатли гармонлар. Биринчи гуруҳ гармонлар ҳар хил узунликка эга бўлган пептидлардан ташкил топган бўлса, иккинчи гуруҳ гармонлар - стероидлардан ташкил топгандир.
Биотехнологик усуллардан фойдаланиб – стрептокиноза, урокиноза, аспаргиноза, супероксиддисмутоза ва бошқа ферментлар, ингибиторлардан; В – глюкозидазалар, амилазалар, протеаза ва бошқа, қон факторалари (тўқима плазмигармонлар активатори, VIII фактор, одам қони альбумин зардоби, плодекстранлар), гармонлар (инсулин, проинсулин, L–, B-, ва V– интерферонлар, инсон ўсишига гармон, самототропин) ва бошқалар олинади.
Гармонлар: Гармонлар хусусияти ўзидан унча катта бўлмаган пептид молекулалари ва оқсил молекулаларини намоён қилади. Гармонлар молекуласи тузилиши ва ҳажмига (катталигига) боғлиқ ҳолда уч гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ: пептидли гармонлар. Булар бир неча аминокислоталардан иборат, унча катта бўлмаган молекулалардир (бир неча ўнтагача). Бу гуруҳ гипоталамус, гармонлар гипофиз гармонлар, ҳимоя безлари (кальцитанин ва пратагармонлар), овқат ҳазм қилиш жараёни ва ошқозон ости безлари, ноуропептидларга боғлиқ таъсир этувчи факторлардир. Ички секреция гармонлари ҳосил қиладиган без, парчаловчи ферментлар таъсир остида содда тузилганлар молекуласидан ҳосил бўлади.

Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling