Саноатни ахборотлаштириш факультети” “информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси
МАТЕМАТИК ДАСТУРЛАШНИНГ ОПТИМАЛЛАШ МАСАЛАСИ
Download 125.96 Kb.
|
имо2
МАТЕМАТИК ДАСТУРЛАШНИНГ ОПТИМАЛЛАШ МАСАЛАСИ
Оптимал ечимни излаш ва унинг асосий босқичлари Чизиқли программалаштириш(ЧП) инсон фаолиятининг турли соҳаларида кенг қўлланиладиган фанлардан биридир унинг асосий йўналиши эса оптималлаштириш масаласидир. Бу соҳасидаги муваффақиятларга катта техник тизимларни лойиҳалаш ва таҳлил қилиш натижасида эришилган. Инсон олдига қўйиладиган барча масалаларни ечишда яхши ёки ёмон деган ечимни қабул қилиши мумкин. Ечим қабул қилиш жараёни формаллашган ва формаллашмаган ҳолда бўлиши мумкин. Формаллашмаган ечим қабул қилиш – бу ижод, санъатдир. Формаллашмаган ечимни қабул қилишда инсондан ҳеч нарса талаб этмайди. Масалан, инсон ўтирди, ўйлади, ечим қабул қилди. Ҳақиқатдан ҳам бу ҳолда ечимнинг тўғрилигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Инсон кўп ҳолларда ҳеч қандай асоссиз ўзи ўйлаган ҳолда, айрим ҳолларда эса тажрибасига ишонган ҳолда ечимларни қабул қилади. Формаллашган ечимга келсак, у аниқ тавсияга асосланиб қабул қилинади. Формаллашган ечим қабул қилиш иккита усулга асосланади: мантиқий моделлаш; оптималлаш Мантиқий моделлашда юқори билимга эга бўлган мутахассислар томонидан усул танланиб, унинг ёрдамида бирор бир ҳолат ёки бошқа ҳолатда нима қилиш кераклиги аниқланади. Бунда математик мантиқий функциялар хизмат қилади. Ечим қабул қилишнинг оптималлаш усули қуйидагиларга асосланади: иқтисодий математик моделлаш; компьпютерда масалани ечиш; бошланғич маълумотлар; Иқтисодий математик моделлашнинг иккита имконияти мавжуд: қўйилган саволга тез жавоб бериш; кенг тажриба ўтказиш имконияти. Ечим қабул қилиш алгоритми анча мураккаб бўлиб, айниқса хозирги бозор иқтисодиёти даврида компьютерни қўлламасдан туриб амалий жиҳатдан бажариш мумкин эмас. Компьютерда оптимал ечимни излаш алгоритми учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот ва бошланғич маълумотсиз изланаётган натижага эришиб бўлмайди. Маъқул бўлган ечимларни қобул қилишни қуйидагича этапларга бўлиш мумкин: 1. Масалани танлаш. Бунда масала қандай талабларни қаноатлантириши кераклиги аниқлаштирилади. 2. Масалани қўйиш. Бунда масаланинг иқтисодий иқтисодий математик модели ва унинг элементлари аниқланади. 3. Масаланинг иқтисодий математик моделини тузиш. Бу этапда оптимал ечим қабул қилишга асосланган иқтисодий математик моделни тузиш масаласи қаралади. 4. Масала учун бошланғич маълумотларни йиғиш. Бу этапда тузилган иқтисодий математик моделга мос бошланғич маълумотлар йиғилади. 5. Масалани ечиш. Бу этапда керакли усул танланиб масала ечилади. 6. Ечимни таҳлил қилиш. Бу этапда олинган оптимал ечим иқтисодий математик модел асосида таҳлил қилинади. 7. Оптимал ечимни қабул қилиш. Оптимал ечимни олинган натижаларга асосланиб мутахассис томонидан қабул қилинади. Ечимни график кўринишда тасвирлаш оптимал ечимни қабул қилишда муҳим фактор бўлиб, унда маълумотлар яққол тасвирланади. Download 125.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling