Саноатни ахборотлаштириш факультети” “информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси


Иқтисодий масаланинг математик модели


Download 125.96 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi125.96 Kb.
#1564829
1   2   3   4
Bog'liq
имо2

Иқтисодий масаланинг математик модели
Бирор иқтисодий масаланинг математик моделини оддий бир ҳол учун кўриб чиқайлик. Тўғри бурчакли паралеллопепед формага эга бўлган бакни лойиҳалаштириш керак бўлсин. Бунда унинг ҳажмини ҳисоблаш формуласи қуйидагича бўлади.
V = a∙b∙h
бу ерда а, b, h – идишнинг томонлари.
Бу масаланинг иқтисодий математик моделини тузиш учун масала қўйилиши тавсифини бериш керак: ҳажми V = 2000 га тенг бўлган бак ўлчамини аниқлаш талаб этилсин ва бакни тайёрлаш учун кам материал кетсин, унинг майдони (сирти)
S = 2∙[a∙b+(a+b) ∙h].
Бундай масаланинг иқтисодий математик модели қуйидагича ёзилади.
F = S min
V = 2000
Бу ёзув V =2000 шарт билан S катталикни минималлаштириш маъносини билдиради.
Буни юқоридагиларга асосланиб қуйидагича ёзамиз.
F=2∙[a∙b+(a+b) ∙h]  min
a∙b∙h=2000
Бу боғланишларга яна кўпроқ компьютер учун керак бўлган шартни қўшамиз. Бу шарт тўртбурчак томонлари фақат мусбат қийматга эга бўлишлиги шартидир, яъни a, b, h > 0. У ҳолда масаланинг оптимал ечимини излашнинг янги қуйидаги иқтисодий математик моделига эга бўламиз.
F=2∙[a∙b+(a+b) ∙h]  min
a∙b∙h=2000
a, b, h>0.
Бу модел учта асосий ташкил этувчилардан иборат: мақсад функцияси (МФ); чегаралаш (ЧГ); чегаравий шарт (ЧШ).

Бу оптималлаш масаласининг иқтисодий иқтисодий математик моделида х1=а, х2=b, х3=h белгилашларни киритиб уни қуйидагича ёзамиз.



F=2∙[ х1∙ х2+( х1+ х2) ∙ х3]  min
х1∙ х2∙ х3=2000
х1, х2, х3>0.

Ёки буни умумлаштирган ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин.



х1, х2, х3>0.
У ҳолда юқоридагиларни ҳисобга олиб оптималлаш масаласининг умумлашган иқтисодий математик моделини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин.

Бу модел формулалари иқтисодий маъноларини берамиз:


1) мақсад функцияси (МФ) – оптималлаш критерияси бўлиб, масала ечимининг оптималлигини кўрсатади. Бунда мақсад функцияси 3 турга мўлжалланган бўлиши мумкин: максималлаштириш; минималлаштириш; берилган қийматга мўлжалланган.
2) чегаралаш (ЧГ) – ўзгарувчилар ўртасидаги боғланишларни ўргатади. Улар бир тарафлама ёки икки тарафлама бўлиши мумкин, масалан:
gi(xj)≤Bi бир тарафлама берилиш;
Ai≤gi(xj)≤Bi икки тарафлама берилиш.
Ехсеl дастури ёрдамида оптималлаш масаласини ечишда икки тарафлама чегаралаш, иккита бир тарафлама чегаралашга ажратиб берилади, яъни
gi(xj)≥Аi
gi(xj)≤Bi
3) чегаравий шарт (ЧШ) – қиймати изланаётган ўзгарувчиларга чегаралашларни қўяди.
Масаланинг барча чегаралашлар ва чегаравий шартларини қаноатлантирувчи ечимларга – мумкин бўлган ечимлар тўплами дейилади.
Иқтисодий математик модел элементлар турларига қараб оптималлаш масаласини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
А) Чизиқли дастурлаш. Бунда боғланишлар чизиқли, изланаётган ўзгарувчилар узлуксиз ва бошланғич маълумотлар аниқ қийматлар бўлади.
Б) Чизиқсиз дастурлаш. Бунда боғланишлар чизиқсиз, изланаётган ўзгарувчилар узлуксиз ёки бутун сонли бўлиб, бошланғич маълумотлар ҳам аниқ қийматлар бўлади.
В) Динамик дастурлаш. Бунда боғланишлар чизиқли ёки чизиқсиз бўлиб, кўпроқ вақтга боғлиқ масалалар қаралади.



Download 125.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling