1-кейс Менежернинг бош вазифаси – компания фойдасини максималлаштириш


Download 17.36 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi17.36 Kb.
#1260871
Bog'liq
кейс ва саволлар


1-кейс
Менежернинг бош вазифаси – компания фойдасини максималлаштириш
Шу билан бирга менежернинг жамоа олдидаги ижтимоий маъсулияти ҳам муҳим аҳамият касб этиб, унинг аниқ ҳаракати мамлакат олдида тўрган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан иборат бўлади.
Шу муносабат билан 2та вазият мавжуд. Биринчи ҳолат тарафдорлари ижтимоий масалаларни давлат ҳал этиши лозим, бизнес бўлса – фақат “пул қилиш”. Улар ўзларининг позицияларини бизнеснинг ижтимоий соҳадаги ҳаракатлари компания фойдасининг камайишига, ҳаражатларнинг ўсишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши билан асослайдилар.
Иккинчи ҳолат тарафдорлари ўзларининг позицияларини бизнесменлар жамоа олдида аҳлоқий мажбуриятларга эгадирлар ва улар қўллайдиган ҳатти-ҳаракатлари ёки тактикалари ижтимоий муаммоларни ечилишига, бу ишдан тадбиркорларга катта фойдаси тегиши, жамоа орасида обрўга эга бўлиши мумкинлиги билан изоҳлайдилар.
Саволлар:
1. Сиз кимнинг позициясини маъқуллайсиз ва нима учун?
2. Сизнингча, тадбиркорлар мамлакат олдидаги ижтимоий мажбуриятларни бажариши керакми ва қандай шаклда?
3. Бунинг натижасидан наф борми, (молиявий муносабатда ҳам) агар бор бўлса, нима учун?
4. Бизнесда ижтимоий қўллаб-қувватлаш қандай шаклда амалга оширилиши мумкин:

  • фирма миқёсида?

  • мамлакат, ҳудуд миқёсида?

2-кейс
Бизнесмен этикети ўз ичига камида қуйидагиларни олади:
-танишиш ва таништириш қоидаларини;
-ишбилармонлик музокараларини ва алоқаларини олиб бориш қоидаларини;
-ташқи кўриниш бўйича умумқабул қилинган талабларни, яъни гапириш, ўзини тутиш,
-кийиниш маданияти ва бошқаларни;
-хизмат ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини.
Саволлар
1.Сизнинг фикрингизча замонавий бизнесда этикетнинг роли қанақа?
2.Юқорида таҳкидланган тушунчалардан қайси бири айнан «бизнесмен этикети»га тааллуқли?
3.Қандай этикетлар Ўзбекистон амалиёти ва менталитетига мос келади?


3-кейс
Замонавий раҳбар эга бўлиши керак бўлган сифатлар қуйидагича:
1. Танланган бизнес соҳасида лаёқатлилиги.
2.Бозор шароитида самарали ҳаракат қилмоқ, менежмент, маркетингни икир-чикиригача билмоқ, ҳар қандай вазиятда оптимал хўжалик натижаларини тақдим этмоқ.
3.Бўйсунувчилар фаолиятини тўғри йўналтириш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш қобилияти.
4.Юқори маънавий сифатлар: ҳаққонийлик, адолатлилик, камтарлик, ўзи ва бошқаларга нисбатан Юқори талабчанлик, мажбурият ва жавобгарлик ҳиссининг этуклиги.
5.Ишда бирдамлилик ва эгилувчанлик, оптимал қарорларни мустақил ва ўз вақтида қабул қилиш, қўл остидагилар томонидан бажарилишига эришиш.
6. Инсон психологиясини чуқур билиш, одамлар билан мулоқот қилиш усуллари, Юқори ижодий салоҳиятга эга бўлган жамоани шакллантиришни билиш.
7.Ҳамкасблар ўртасида фуксияларни ратсионал тақсимлаш, ўзининг ва ҳамкасбларининг иш натижаларини объектив баҳолаш.
8.Бўйсунувчилар билан ўзаро муносабатда адолатлилик, ишончни қозониш, жамоада ёқимли руҳий муҳит яратиш.
9. Стратегик фикрлаш, бозорнинг ривожланиш тенденсияларини олиндан билиш, ўзининг ва ҳамкасбларининг ишини истиқболли ташкил этиш.
10. Доимо билимларни янгилаш, жамоанинг ўсувчи талабларига мослаштириш.
11.Ишчиларнинг кундалик эҳтиёжлари, уларнинг соғлиқлари ва меҳнатга лаёқатлилиги тўғрисида қайғуриш.
Саволлар:
1. Келтирилган менежерга хос бўлган сифатларни маъқуллайсизми?
2. Сизнингча раҳбар-бошқарувчи яна қандай қўшимча сифатларга эга бўлиши керак?
3. Менежерга хос бўлган қандайд

Мавзу буйича саволлар




1. Innovatsion loyihani amalga oshirish bosqichlarini aytib bеring.
2. Innovatsion loyihalarga tizimli yondoshishning mohiyati nimadan iborat
3. Innovatsion loyihalarning moliyaviy-iqtisodiy samaradorligini
baholashning usullarini aytib bеring.
4. Samaradorlikning tahlilida vaqt omilini hisobga olish nima?
5. Invеstitsion loyihalarni amalga oshirishning qanday tamoyillari mavjud?
6. Invеstitsiyalarning rеntabеlligi nima?
Download 17.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling