Саноатни инновацион ривожлантиришни бошқаришга илмий-назарий ёндашув қалмуратов Б. С


Download 26.23 Kb.
bet1/3
Sana03.10.2023
Hajmi26.23 Kb.
#1690804
  1   2   3
Bog'liq
Kalmuratov B tezis


САНОАТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИ БОШҚАРИШГА ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ЁНДАШУВ
Қалмуратов Б. С. и.ф.д., доцент
Аллашева Н. А. “Менежмент” мутахассислиги таянч докторанти
Қорақалпоқ давлат университети
Аннотация: Мақолада инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида саноатни инновацион ривожлантиришни бошқаришга илмий-назарий ёндашувлар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, инновацион ечим, инновацион муҳит.
Ҳозирги замон жамиятининг шаклланишидаги асосий умумжаҳон тенденцияси бўлиб хом-ашёга асосланган ва индустриал иқтисодиётдан интеллектуал ресурсларга, билимга ва ахборот технологияларига таянадиган янги иқтисодиётга ўтиш ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларнинг тобора кўпроқ равишда инновацияларга йўналтирилиб бораётган иқтисодиёти илм-фан, саноат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шундай бир тизимини шакллантирадики, бундай муносабатлар шароитида инновациялар саноат ва жамиятнинг ривожланиши асослари бўлиб хизмат қилади, улар эса ўз навбатида инновацияларнинг ривожланишини рағбатлантиради ҳамда уларнинг ривожланиш йўналишларини белгилаб беради ва мана шу билан илмий фаолиятнинг энг муҳим йўналишларини кўрсатиб беради.
Бундан келиб чиқиб, давлат, жамият, тадбиркорлик ва илм-фан ҳамжамиятининг умумий саъй-ҳаракатлари билан нафақат бутун мамалакатнинг, балки шу жумладан, саноатнинг ҳам инновацион ривожланиши механизмини тузиб чиқиш мумкин бўлади. Бироқ, шуни ҳисобга олиш зарурки, собиқ иттифоқ даврида шаклланган ягона халқ хўжалиги тизимининг емирилиши билан бирга собиқ иттифоқдош республикалардаги йирик саноат корхоналари орасидаги кооперацион алоқалар ҳам узилиб кетди, давлат корхоналарининг ёппасига бетартиб равишда хусусийлаштирилиши кабилар ортидан ягона бир бутун мажмуа сифатида инновацион-техник жараёнларнинг бошқарилувчанлигининг йўқотилиши каби салбий оқибатлар юзага келди.
Юқорида айтилганларнинг барчаси мамлакатимиз минтақаларида саноатнинг инновацион ривожланишини бошқариш тамойилларини жорий қилиш зарурати пишиб етилишига олиб келди. Мана шунга боғлиқ ҳолда илмий доираларда инновацион ривожланиш ва унинг бошқарилиши мазмун-моҳияти бўйича мавжуд тасаввурларни кўриб чиқиш ҳамда уни тавсифлаш лозим деган қараш вужуда келди.
Халқаро илмий доираларда кенг маълумки, инновацион фаолиятнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишга хорижлик иқтисодчи-олимлардан П. Друкер, М. Кастелс, Г. Менш, Б. Санто, Б. Твисс, И, Шумпетер, шунингдек, МДҲ мамлакатлари вакиллари бўлмиш А. Анчишкин, Л. Бляхман, С. Валдайцев, Н. Кондратьев, Д. Кокурин, И. Николаева каби тадқиқотчилар катта ҳисса қўшганлар. Булардан ташқари Н. Овсянников, С. Глазьев, О. Голиченко, Л. Гохберг, П. Завлин, А. Казанцев, Г. Ковалев, Л. Миндели, Р. Фатхутдинов, В. Юрьев каби олимларнинг илмий ишларида инновациялар ва уларга асосланувчи тадбиркорлик фаолиятини бошқариш масалалари ҳам кенг ёритиб берилгандир.
Ю.А.Кармишев томонидан берилган таъриф инновацион ривожланишнинг моҳиятини “товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда инновациялардан мажмуавий фойдаланишга, таъсир кўрсатиш натижавийлиги бўйича тартибга солиш шакллари ҳамда методларини қайта тақсимлашга иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги бўғинларни устун ҳолда йўналтириш билан шартланган давлатнинг иқтисодиётга ва бозорда ўз-ўзини ташкил этишга таъсир кўрсатиш механизмининг алоҳида ўзига хос инновацион “созлама”си, мақсадларнинг алоҳида инновацион йўналтирилганлиги, уларга эришиш йўллари” сифатидаги моҳиятини энг кўпроқ даражада очиб бера олади1.
“Инновацион ривожланиш”нинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлари моҳиятини очиб беришда уни амалга ошириш учун зарур бўладиган шарт-шароитларни акс эттирувчи бир қатор тамойиллар (инновацион муҳит ва инновацион тизим мавжудлиги кабилар)ни, иновацион жараёнларда инсон омилининг муҳимлигини белгиловчи (шахс ва жамиятнинг инновацияларни қабул қила олиши, инновацион фикрлашни ривожлантиришнинг мотивацион механизмлари каби)ларни аниқлаб олиш лозим бўлиб ҳисобланади.
Инновацион ривожланиш жараёни фақатгина инновацион муҳитда яратиладиган маълум бир шарт-шароитлардагина самарали рўй бериши мумкин. Инновацион муҳит таъсирчан инновацион тизимни шакллантиришнинг зарурий шарти бўлиб саналади. Шунинг учун мазкур категория моҳиятини атрофлича кўриб чиқиш керак бўлади.
“Инновацион муҳит” тушунчаси ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида иқтисодий субъектларга янги ғоялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш, янги ишлаб чиқаришларни яратиш ва янги бозорларни ривожлантириш учун тақдим этиладиган тизимли шарт-шароитлар воситаси сифатида пайдо бўлган2.
Юқорида келтирилган манбаларни ўрганиш асосида мазкур тадқиқот иши муаллифи инновацион муҳитни инновацион фаолиятни шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитларни юзага келтирадиган жараёнлар ва ҳодисалар жамланмаси сифатида талқин қилади.
Мана шу талқинга боғлиқ ҳолда инновацион фаолият тушунчасини аниқлаштириш ва унинг асосий иштирокчилари – инвестицияланадиган интеллектуал мулк эгалари, реал активларга инвестиция киритувчи тадбиркорлар ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари йўлида фаолият юритувчи ҳамда инновацион жараён томонларига ёрдам кўрсатувчи давлат органлари нуқтаи-назаридан унинг моҳиятини ёритиш зарур деб ҳисобланади.
Интеллектуал мулк ташувчилари ва соҳиблари бўлмиш муҳандислар ва олимлар орасида инновация тушунчаси одатда яхшиланган сифатга эга бўлган янги маҳсулот турларини, янги технологик жараёнлар ва янги қурилма-жиҳозлар турлари (яъни, интеллектуал фаолиятнинг биринчи марта яратилган ёки такомиллаштирилган маҳсули)ни яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришда ўзлаштириш ва сотиш жараёни сифатида таърифланади. Агарда интеллектуал мулкка меъёрий таъриф бериладиган бўлса, у ҳолда интеллектуал мулк таркибига ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат моделлари (саноат мулки объектлари) ва уларга тенглаштириладиган юридик шахсларнинг индивидуаллаштириш воситалари, фирмавий ном, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва шу кабиларни ўзи ичига олувчи бажарилган иш ёки хизмат маҳсулотлари кабилар киритилади3.
Инновацион фаолиятни муҳандислар ва тадқиқотчи-олимлар нуқтаи-назаридан интеллектуал мулкни ҳосил қилиш ҳамда уни жорий қилиш сифатида олиб қарашда шунга ҳам диққатни қаратиш лозим бўладики, бунга кўра мазкур таъриф кенг қамровли бўлиб ҳисобланмайди ва шу сабабдан тадбиркорлар доирасида қабул қилинганидек бу фаолиятнинг мулкий ва иқтисодий асосларини етарлича қамраб ололмайди.
ХХ аср бошларидаёқ инновацияларнинг иқтисодий баёни асосчиси Й.Шумпетер инновацион фаолиятни ўзида илмий-техник ва иқтисодий (тадбиркорлик) қисмларини олувчи жамиятнинг иқтисодий ташкил этилиши компонентларидан бири деб белгилаб, бунда у инновацияларни тадбиркорлик руҳи билан мотивацияланадиган ишлаб чиқариш омилларининг янги комбинацияси сифатида талқин қилган эди4.
Тадбиркорлар томонидан эса инновацион фаолият инвестицион лойиҳаларнинг бир тури бўлиб ҳисобланадиган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш кетма-кетлиги тарзида қабул қилинади. Бунинг устига кенг тарқалган таърифда инновацион лойиҳалар молиявий активларга капитал қўйилмаларни киритиш билан амалга ошириладиган ва инновацион лойиҳа бўлиб саналмайдиган инвестицион лойиҳаларнинг бошқа турларидан фарқ қилган ҳолда реал моддий ва номоддий активларни яратиш ёки уларни сотиб олиш учун инвестиция киритишга йўналтирилади.
“Инновация” тушунчасининг у ёки бу тарзда талқин қилиниши билан боғлиқ бўлган (инновацион лойиҳаларни амалга оширишга, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга йўналтирилган) фаолиятни таърифлаш етарлича кенг тарқалгандир.
Мавзу бўйича махсус иқтисодий адабиётлар шарҳи кўрсатадики, турли хил тадқиқотчи-иқтисодчилар ўз тадқиқотларнинг объекти ва предметига боғлиқ ҳолда “инновация” категориясини ҳар хил кўринишларда олиб қарайдилар5. Умумий кўринишда уларни қуйидагидек тасвирлаш мумкиндир (1-жадвал).

Download 26.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling