Саноатни инновацион ривожлантиришни бошқаришга илмий-назарий ёндашув қалмуратов Б. С


-жадвал Инновациялар моҳиятини ёритувчи асосий йўналишлар6


Download 26.23 Kb.
bet2/3
Sana03.10.2023
Hajmi26.23 Kb.
#1690804
1   2   3
Bog'liq
Kalmuratov B tezis

1-жадвал
Инновациялар моҳиятини ёритувчи асосий йўналишлар6

Инновацияларни талқин қилиш йўналиши

Йўналиш намояндалари

Ўзгариш,ўзгартириш

Ф. Валента, Л. Волдачек, Ю.В. Яковец ва бошқалар

Якуний натижа

Н.Н. Молчанов, Л.М. Гохберг, Л. Уткин, С.Ю. Глазьев, Д.В. Соколов, В.Н. Архангельский, Р.А. Фатхутдинов, В.Н. Гунин, А.Б. Крутик, С.Д. Ильенкова, Г.С. Гамидов, Г.Д. Ковалев ва бошқалар

Тараққиёт

В.Н. Лапин, А. Твисс, Б. Санто, С.В. Валдайпев, Ф.Ф. Бездушний, Г.А. Смирнова, А.Б. Титов, В.П. Воробьев ва бошқалар

Чора-тадбирлар жамланмаси

Ф.Никсон

Тан олиш лозимки, инновацияларни кўриб чиқишда юқорида ажратиб кўрсатилган тўртта гуруҳ нуқтаи-назаридан бугунги кунларда тадқиқотчи-олимлар ва иқтисодчилар орасида фақат учинчи ва тўртинчи гуруҳ вакиллари орасидагина кенг баҳс-мунозаралар бормоқда. Шунга кўра, таржима қилинган ва оригинал илмий ишларда “инновация” атамаси билан бир вақтнинг ўзида бирон-бир янги нарсани яратиш ҳамда жорий қилиш ва конкрет натижага эришиш жараёни тушунилиб, бу маълум бир даражада англашилмовчиликларни ҳам келтириб чиқаради.


Бунинг натижасида ҳақиқий ва энг ишончли деб нимани – инновацион фаолиятнинг якуний натижаси инновация ёки янги ғояни амалга ошириш жараёнини инновация деб тушуниш масаласи ўртага чиқади.
Пандемиядан кейинги бозор иқтисодиёти шароитларида инновацияларни тизимли тавсифлаш методологияси халқаро стандартларга таянади. Илм-фан ва инновациялар бўйича халқаро стандарт – Фраскатти йўриқномасига мос ҳолда инновация “...бозорда жорий қилинган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотда ўз рўёбини топган, амалий фаолиятда ёки ижтимоий хизматларга янгича ёндашувда фойдаланиладиган инновацион фаолиятнинг якуний натижаси”дир7.
Мазмуни жиҳатидан худди шунга ўхшаш, лекин сал ўзгартирилган шаклдаги таърифни Ўзбекистон Республикасиниг 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунида ҳам учратишимиз мумкиндир: инновация - бу фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланмадир8.
Шундай қилиб, ҳозирги кунларда нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки кўпчилик бошқа мамлакатларда ҳам инновацион фаолиятнинг энг кўп учрайдиган таърифи бўлиб бозорда жорий қилинган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотда ўз рўёбини топган, амалий фаолиятда фойдаланиладиган инновацион фаолиятнинг якуний натижасини яратиш жараёни саналади.
Тадқиқот муаллифининг фикрича, мазкур келтириб ўтилган таъриф инновацион фаолиятнинг иқтисодий моҳиятини тўлиқ ёритиб бера олмайди, чунки бунда у инновацион фаолиятнинг юзага келиши ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти сабабларини кўрсатмаган ҳолда уни фаолият объекти (инновация)нинг ҳосиласи кўринишига олиб келиб қўяди. Шунинг учун тадқиқот муаллифи иновацион фаолият тушунчасининг мазмунини кенгроқ талқин қилиш мақсадида бу тушунчани унинг энг содда (элементар) таркибий қисми – инновацион ечимга нисбатан янада синчиклаб кўриб чиқишни таклиф этади.
Инновацион ечим – бу белгиланган вазифани янги муқобилликдаги ва янада самарали методлар билан ҳал этиш бўйича ҳаракатлар қаторидир. Эски методлардан фарқ қилган ҳолда янги методлар вақт ва бошқа ресурслар ҳажмини қисқартириш ҳисобига янада кўпроқ самарадорликни таъминлашга мўлжалланган бўлиб, бу мос ҳолда нафақат эндиликда мавжуд бўлган вазифаларни ҳал қилиш сифатини оширишга, балки бутунлай янги бўлган вазифалар ҳамда муаммоларни ҳам ҳал қилишга имкон беради.
Шундай қилиб, инновацион фаолиятни инновацион ечимлар (қарорлар) жамланмаси сифатида таърифлаш мумкин бўлиб, уларнинг мақсади бозорда янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар ҳамда технологик жараёнлар (инновациялар)ни яратиш ва жорий қилиш йўли билан жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланииши даражасини ошириш ҳисобланади.

Download 26.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling