Сапарбаева Бийбизада Женисбаевнанинг


Download 45.86 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi45.86 Kb.
#1002752
TuriДиссертация
Bog'liq
Отзыв Маденов Б.Д.


Сапарбаева Бийбизада Женисбаевнанинг «Қорақалпоқ агрорудаларини бойитиш ва олинган концентратлар асосида мураккаб ўғитлар олиш технологияси” мавзусидаги 5А320401 – Ноорганик моддаларнинг кимёвий технологияси мутахассилиги бўйича магистр академик даражасини олиш тайёрлаган диссертация ишига
ТАҚРИЗ

Юқори сифатли рудалар захиралари тугаб бораётган шароитда тупроқлар унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигин ошириш учун қатор макро- ва микроэлементларга эга бўлган янги турдаги агрономик рудаларни (паст навли глауконит, бентонит, фосфорит) кенг миқёсда қайта ишлашга жалб этиш жуда муҳим аҳамиятга эгадир.


Бу борада агрорудаларни бойитиш ва мураккаб ўғитларга қайта ишлашнинг комплекс ва рационал технологияларини ишлаб чиқиш долзарб ҳсиобланади.
Тадқиқот объекти сифатида Қорақалпоғистон глауконит қумлари, глауконит концентрати, азот, фосфор ва калийли тузлар, мураккаб аралашмали ўғитлар ўрганилган.
Магистрлик диссертацияси мақсади Қорақалпоғистон глауконит қумини бойитиш ҳамда глаукоконцентрат ва минерал тузлар асосида мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Магистр диссертациясининг вазифалари қуйидагича:
Қорақалпоқ глауконит қумининг кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш;
қуруқ усулда глауконит қумларини бойитиш жараёнини тадқиқ этиш;
Қорақалпоқ глауконит қумларини қуруқ усулда бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш;
концентрат ва минерал тузлар асосида г мураккаб ўғитлар олиш жараёнини тадқиқ этиш;
глауконит қуми, глаукоконцентрат ва глауконитли мураккаб ўғитларнинг микроскопик ва рентгенографик таҳлилларини ўтказиш;
глауконитли концентрат ва минерал тузлар асосида донадорланган мураккаб аралашмали ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва моддий балансини ҳисоблаш.
Ишда кимёвий, физик-кимёвий, электрон микроскопик ва рентгенографик таҳлил усуллари қўлланилган.
Асосий олинган натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
Крантау кони глауконит намунасининг оксидли таркиби аниқланган: SiO2 – 38,91%, Al2O3 – 15,21%, Fe2O3 – 15,7%, CaO - 0,28%, MgO - 3,65%, K2O - 6,22%. Икки валентли темирнинг миқдори эса 4,2 ва 6,3% оралиғида ўзгаргн.
Кўрсатганки, механик усулда (элаш усули) бойитилган намуналарда глауконитнинг миқдори ортади, шунга боғдиқ равишда К2О миқдори 5,01-5,59% ташкил этади, бу эса 40,83-45,56% тоза глауконитга тўғри келади, Крантау, Худжакуль ва Бештюбе учун кремний оксиди мос равишда 22,16; 11,22; 24,45% га камаяди. 50% дан кам бўлмаган глауконит тутган бойитилган глаукоконцентрат олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: глауконит қумини қуруқ усулда бойитиш жараёнининг мақбул параметрлари аниқланган. Глаукоконцентрат ва минерал тузлар асосида қониқарли хоссаларга эга бўлган мураккаб ўғитларнинг янги таркиби яратилган. Глауконит қумини бойитиш ва мураккаб ўғитларга қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган.
Глауконит концентрати, азотли ва калийли ўғитлар асосида глауконитли ўғитлар олиш жараёни ўрганилиб, бунда К2О миқдори калий хлориди ва азотли ўғитлар қўшимчаси учун мос равишда 21,9-54,5; 0,5-3,9%. Глауконитли мураккаб аралашмали ўғитлар олиш жараёнининг технологик тизими тавсия этилган ва моддий баланси ҳисобланган.
Диссертация иши долзарблиги, илмий ва илмий аҳамияти, ҳажми, умумий хулосалари магистерлик диссертация ишига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради. Сапарбаева Бийбизада магистр академик даражасига лойиқ деб ҳисоблайман. Ишни 5А320401 – Ноорганик моддаларнинг кимёвий технологияси мутахассилиги бўйича ҳимояга тавсия этаман.


Кимёвий тухнология кафедраси,
т.ф.д. (Phd) доцент. Маденов Б.Д.
Download 45.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling