Сариқ иситма ўзр ссв вирусология ити раим


Download 342.5 Kb.
bet7/8
Sana08.01.2022
Hajmi342.5 Kb.
#247818
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5348266239607177873

Лаборатор ташҳиси. Сариқ иситма вирусини ажратиб олиш учун беморда касалликнинг 3-4 кунлари олинган қон зардоби ёки бемор ўлганда унинг жигаридан намуна олиб янги туғилган сичқон боласи, чивин ва культура тўқимасида зарарлаш орқали ўтказилади.

Эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва профилактикаси. Сариқ иситма билан аниқланган беморлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. Сув ва хаво транспортида бемор аниқланса биринчидан ушбу бемор йўловчилардан алохидаланади. Сариқ иситмага нисбатан эпидемик ҳавфи юқори бўлган ҳудуддан келган ҳар қандай транспорт воситаси дезинфекция қилинганлиги тўғрисида маълумоти бўлиши зарур. Эндемик ҳудудлардан келган ва сариқ иситмага гумон қилинган бемор 9 кун мабойнида алохидаланган ҳолда тиббий назоратда бўлмоғи шарт. Сариқ иситманинг аҳоли орасида тарқалиши кузатилган вақтда аҳолини ялпи эмлаш ишларини ўтказиш зарур.

Сариқ иситма касаллигининг одамларда аниқланиши билан аҳоли орасида қарши кўрсатмаларни этиборга олган холда умумий эмлаш ишларини ўтказиш.

Ушбу инфекция билан касалланиш холатлари учраганда амалдаги халқаро санитария қоидаларига риоя қилган холда хар бир касалланиш тўғрисида маълумот бериш.

Вирусни ўрганиш ва режалаштирилган эпидемияга қарши чора-тадбирлар, XX асрнинг ўрталарида Америка аҳолиси орасида сариқ иситманинг эпидемия тарзида тарқалишининг олди олинди.

Касалликнинг эндемик ҳудудларига борувчи шахслар ушбу касалликка қарши эмланади. Вакцинада фаоллиги суст бўлган 17D вирус штаммидан фойдаланилади. Сариқ иситма вакцинаси вакциналогия тарихидаги дунёда энг ҳавфсиз ва самарадорлиги юқори бўлган ишончли вакцина ҳисобланади.

Эмлашдан сўнг 1 хафта ўтгач одам организмида 30-35 йиллик (балким бир умрлик) иммунитет ҳосил бўлади. Хозирги вақтда кўпгина давлатларда ҳар 10 йилда сариқ иситмага қарши реовакцинация ўтказилади.



Касал бўлиб ўтган бемор ва табиий иммунизация қилинган маймун қон зардоблари бемор одамни даволашда таъсир доираси етарли эмас. Сабаби вирус хужайра ичи паразити ҳисобланади.


Download 342.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling