Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


Download 22.67 Kb.
bet3/3
Sana08.03.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1248790
1   2   3
Bog'liq
Сартарошхона ва косметология ходимлари учун

Учинчи машғулот: Сартарошхоналардаги бино қурилиши ва жихозларга қўйиладиган санитария талаблари. Сартарошхоналарнинг тузилиши. Сочларни бўяш учун ишлатиладиган турли бўёқлардан фойдаланишда уларни терида синаб кўришнинг аҳамияти. Ёпиқ хоналардаги ифлосланган ҳавонинг одам саломатлигига таъсири. Сартарошхона хоналарини тозалашнинг санитария қоидалари. Санитария куни ташкил қилиш ва уни ўтказиш: сартарошхонани тозалашда дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, хлорли оҳак эритмасининг таъсири; тиниқ хлорли оҳак эритмасининг тайёрланиши. Иш жойидаги соч олинганда сочларни тўплаб, йиғиштириб сақланиши ва йўқ қилиб ташланиши. Тоза ва фойдаланилган чўткаларнинг сақланиши. Ичига чўтка солинган пакетни очиш қоидаси.


Тўртинчи машғулот: Сартарошхонадаги ички тартибга оид санитария қоидалари. Сартарошхона ходимларининг шахсий гигиенаси: гавда териси ва қўл терисини парвариш қилиш; мижозга хизмат кўрсатиш олдидан ишдан кейин, хожатга боргандан сўнг қўлни ювиш; сочларни ва тирноқларни парвариш қилиш, ич кийимлар ва кўрпаларни алмаштириб туриш; меҳнат ва дам олишнинг бир-бири билан тўғри алмаштириб турилиши, жисмоний тарбия ва чиниқиш; ҳимоя қўлқопчаларини киймасдан (эпидермофетия ва профилактикасиз) ишлашга йўл қўйиб бўлмаслиги; ясси товонлик профилактикаси, махсус кийим, ундан фойдаланиш муддатлари; халатларни ювиш, халатларни ва қалпоқчаларни кийиб юриш қоидалари, махсус ва шахсий кийим - кечакларнинг сақланиши; мунтазам ўтказиладиган тиббий кўриклар, флюорография ва профилактика мақсадларида ўтказиладиган эмлаш тадбирларининг аҳамияти.


Бешинчи машғулот: Ўқитилган дастурнинг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказиш ва ўзлаштирилмаган дарслар юзасидан такрорий тушунтиришлар.
Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling