Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


Download 22.67 Kb.
bet1/3
Sana08.03.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1248790
  1   2   3
Bog'liq
Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


“КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Республикаси “KREATIV PRO”
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъсулияти чекланган
ҳузуридаги санитария эпидемиологик жамият директори
осойишталик ва жамоат саломатлиги ________ Ф.К.Джалилов
қўмитаси бошлиқ биринчи ўринбосари
________ Х.Н.Норбоев


Сартарошхона ва косметология ходимлари учун





Машғулотнинг мавзуси

Соат

1.

Муқаддима. Одам анатомияси ва физиологияси юзасидан қисқача маълумот. Тери, соч, тирноқлар, бошнинг тузилиши ва функциялари. Сартарошхоналар фойдаланиш бўйича санитария қоидалари бузилишининг асоратлари. Тери, тирноқлар, соч ва кўз анатомияси ва физиологияси бўйича қисқача маълумотлар: терининг функциялари - тер ажратиб чиқарувчи, етказувчи, ташқи таъсирларидан ҳимоя қилувчанлик хусусиятларини очиб бериш; терининг тузилиши, ундаги қон томирлари (юзароқ ва чуқурроқ жойлашган томирлар, ёғ ва тер ажратувчи безлар), иссиқликнинг регуляция қилиниши; сочлар ва уларнинг тузилиши (соч халтачалари, сочнинг ёғ ажратувчи безлар билан боғланганлиги, сочнинг озиқланиши ва ўсиб туриши). Тирноқлар ва уларнинг тузилиши-тирноқларнинг озиқланиши ва ўсиб туриши; кўз ва унинг тузилиши (кўзнинг шох пардаси, томир ва ёй пардалари), кўзнинг қорачиғи ва кўриш қобилияти, қовоқлар ва киприклар, ёш ажратувчи безлар.

2

2

Юқумли касалликлар ва уларнинг сартарошхоналарда юқишининг олдини олиш чоралари. Юқумли касалликларнинг тарқалиш йўллари. Бундан ташқи муҳит омиллари – ҳаво, тупроқ, сувнинг аҳамияти. Инфекция тарқатувчи ҳашаротлар. Бацилла ташувчи беморлар. Юқумли касалликларнинг олдини олиш. Эмлаш. Дезинфекция ва дезинсекция. Бир мижозга хизмат кўрсатишдан олдин тароқ ва чўткаларни дезинфекция қилиш шарт эканлиги. Тери, соч ва тирноқ касалликлари ва уларнинг муҳофазаси. Тери, соч ва тирноқ касалликларни келтириб чиқарувчи сабаблар. Тери ҳамда сочдаги туғма хусусият ва камчиликлар (эртароқ соч тўкила бошлаши: чекланган каллик, ёғ безлари фаолиятининг бузилиши, ёғли ва қуруқ себоррея, қазғоқ). Тери касалликларига чалинишда устара билан қириш ва тирноқларни маникюр вақтида қийиб олиш ҳолатларининг роли; теринннг бактериологик касалликлари; терининг йирингли касалликлари - фолликулит, чипқон, кўз яра, хасмол. Соч, тирноқ ва теридаги замбуруғли касалликлар. Темиратки. Сил касаллиги туфайли терининг жароҳатланиши. Таносил касалликлари тўғрисида тушунча. Сифилис (захм) ва унинг пайдо бўлиши. Паразитар касалликлар. Қўтир. Битлиқилик. Терлама касаллигининг битлар орқали юқиши. Тери, соч ва тирноқлардаги касалликлар профилактикаси бўйича ўтказиладиган тадбирлар. Таносил касалликларининг олдини олиш чоралари. Паразитар терламанинг олдини олиш чоралари. Касалликларнинг юқишида сартарошхонадаги асбоб-ускуналар, уларни тозалайдиган чёткалар ҳамда тутиладиган чойшабларнинг роли. Тери, соч ва тирноқда касаллик белгилари бўлган мижозларга хизмат кўрсатишнинг ман этилиши. Сартарошхонада содир бўлган бахтсиз ҳодисалар вақтида, жумладан куйганда, кесиб олганда, электр токи урганда ва ҳоказо ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш йўллари

2

3

Сартарошхоналардаги бино қурилиши ва жихозларга қўйиладиган санитария талаблари. Сартарошхоналарнинг тузилиши. Сочларни бўяш учун ишлатиладиган турли бўёқлардан фойдаланишда уларни терида синаб кўришнинг аҳамияти. Ёпиқ хоналардаги ифлосланган ҳавонинг одам саломатлигига таъсири. Сартарошхона хоналарини тозалашнинг санитария қоидалари. Санитария куни ташкил қилиш ва уни ўтказиш: сартарошхонани тозалашда дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, хлорли оҳак эритмасининг таъсири; тиниқ хлорли оҳак эритмасининг тайёрланиши. Иш жойидаги соч олинганда сочларни тўплаб, йиғиштириб сақланиши ва йўқ қилиб ташланиши. Тоза ва фойдаланилган чўткаларнинг сақланиши. Ичига чўтка солинган пакетни очиш қоидаси

2

4

Сартарошхонадаги ички тартибга оид санитария қоидалари. Сартарошхона ходимларининг шахсий гигиенаси: гавда териси ва қўл терисини парвариш қилиш; мижозга хизмат кўрсатиш олдидан ишдан кейин, хожатга боргандан сўнг қўлни ювиш; сочларни ва тирноқларни парвариш қилиш, ич кийимлар ва кўрпаларни алмаштириб туриш; меҳнат ва дам олишнинг бир-бири билан тўғри алмаштириб турилиши, жисмоний тарбия ва чиниқиш; ҳимоя қўлқопчаларини киймасдан (эпидермофетия ва профилактикасиз) ишлашга йўл қўйиб бўлмаслиги; ясси товонлик профилактикаси, махсус кийим, ундан фойдаланиш муддатлари; халатларни ювиш, халатларни ва қалпоқчаларни кийиб юриш қоидалари, махсус ва шахсий кийим - кечакларнинг сақланиши; мунтазам ўтказиладиган тиббий кўриклар, флюорография ва профилактика мақсадларида ўтказиладиган эмлаш тадбирларининг аҳамияти.

2

5

Ўқитилган дастурнинг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказиш ва ўзлаштирилмаган дарслар юзасидан такрорий тушунтиришлар бериш

2

“КЕЛИШИЛДИ” “ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Республикаси “KREATIV PRO”
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъсулияти чекланган
ҳузуридаги санитария эпидемиологик жамият директори
осойишталик ва жамоат саломатлиги ________ Ф.К.Джалилов
қўмитаси бошлиқ биринчи ўринбосари
________ Х.Н.Норбоев



Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling