Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


Download 22.67 Kb.
bet2/3
Sana08.03.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1248790
1   2   3
Bog'liq
Сартарошхона ва косметология ходимлари учун

Сартарошхона ва косметология ходимлари учун


Биринчи машғулот: Муқаддима. Одам анатомияси ва физиологияси юзасидан қисқача маълумот. Тери, соч, тирноқлар, бошнинг тузилиши ва функциялари. Сартарошхоналар фойдаланиш бўйича санитария қоидалари бузилишининг асоратлари. Тери, тирноқлар, соч ва кўз анатомияси ва физиологияси бўйича қисқача маълумотлар: терининг функциялари - тер ажратиб чиқарувчи, етказувчи, ташқи таъсирларидан ҳимоя қилувчанлик хусусиятларини очиб бериш; терининг тузилиши, ундаги қон томирлари (юзароқ ва чуқурроқ жойлашган томирлар, ёғ ва тер ажратувчи безлар), иссиқликнинг регуляция қилиниши; сочлар ва уларнинг тузилиши (соч халтачалари, сочнинг ёғ ажратувчи безлар билан боғланганлиги, сочнинг озиқланиши ва ўсиб туриши). Тирноқлар ва уларнинг тузилиши-тирноқларнинг озиқланиши ва ўсиб туриши; кўз ва унинг тузилиши (кўзнинг шох пардаси, томир ва ёй пардалари), кўзнинг қорачиғи ва кўриш қобилияти, қовоқлар ва киприклар, ёш ажратувчи безлар.


Иккинчи машғулот: Юқумли касалликлар ва уларнинг сартарошхоналарда юқишининг олдини олиш чоралари. Юқумли касалликларнинг тарқалиш йўллари. Бундан ташқи муҳит омиллари – ҳаво, тупроқ, сувнинг аҳамияти. Инфекция тарқатувчи ҳашаротлар. Бацилла ташувчи беморлар. Юқумли касалликларнинг олдини олиш. Эмлаш. Дезинфекция ва дезинсекция. Бир мижозга хизмат кўрсатишдан олдин тароқ ва чўткаларни дезинфекция қилиш шарт эканлиги. Тери, соч ва тирноқ касалликлари ва уларнинг муҳофазаси. Тери, соч ва тирноқ касалликларни келтириб чиқарувчи сабаблар. Тери ҳамда сочдаги туғма хусусият ва камчиликлар (эртароқ соч тўкила бошлаши: чекланган каллик, ёғ безлари фаолиятининг бузилиши, ёғли ва қуруқ себоррея, қазғоқ). Тери касалликларига чалинишда устара билан қириш ва тирноқларни маникюр вақтида қийиб олиш ҳолатларининг роли; теринннг бактериологик касалликлари; терининг йирингли касалликлари - фолликулит, чипқон, кўз яра, хасмол. Соч, тирноқ ва теридаги замбуруғли касалликлар. Темиратки. Сил касаллиги туфайли терининг жароҳатланиши. Таносил касалликлари тўғрисида тушунча. Сифилис (захм) ва унинг пайдо бўлиши. Паразитар касалликлар. Қўтир. Битлиқилик. Терлама касаллигининг битлар орқали юқиши. Тери, соч ва тирноқлардаги касалликлар профилактикаси бўйича ўтказиладиган тадбирлар. Таносил касалликларининг олдини олиш чоралари. Паразитар терламанинг олдини олиш чоралари. Касалликларнинг юқишида сартарошхонадаги асбоб-ускуналар, уларни тозалайдиган чёткалар ҳамда тутиладиган чойшабларнинг роли. Тери, соч ва тирноқда касаллик белгилари бўлган мижозларга хизмат кўрсатишнинг ман этилиши. Сартарошхонада содир бўлган бахтсиз ҳодисалар вақтида, жумладан куйганда, кесиб олганда, электр токи урганда ва ҳоказо ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш йўллари.



Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling