Савод ургатиш методикасининг илмий асослари Савод ўргатиш методларининг қиёсий танқидий тахлили


Савод ўргатиш даврида ўқиш ва ёзув дарслари


Download 468.9 Kb.
bet9/9
Sana04.11.2023
Hajmi468.9 Kb.
#1746157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Савод ургатиш даврида хуснихат дарсларини утиш методикаси

Савод ўргатиш даврида ўқиш ва ёзув дарслари.

Дарс таълимнинг асосий шакли ҳисобланади. Савод ўргатиш дарслари хилма-хил бўлишига қарамай ўқиш ёки ёзув дарслари ва уларнинг айрим турлари учун умумий бўлган асосий талаблар мавжуд. Бу ўринда умумдидактик талаблар талабалардаи сўраб аниқланади. Сўнгра она тили дарсларига қўйиладиган талаблар санаб курсатилади.


1.Ўқувчилар нутқи учун қайгуриш.
2.Дарсда адабий тил нуқтаи назаридан тўгри ифодали, образли, аниқ нутқ эшиттирилади.
3.Дарсда нутқ маданияти ҳукмрон бўлади.
Ўқиш ва ёзув кўникма малакаларини шакллантириш машқлари дарсда йетакчи ўринни эгаллаб тахминан, дарснинг 2,3 қисмига тўгри келиши лозим.
Ҳар бир ўқиш ва ёзув дарсида "Алифбе"даги матнлар билан бир қаторда Қ.Мухаммадий, П.Мумин, А.Обиджон каби севимли болалар шоири ва ёзувчилари асарларидан намуналар танладик. Шундай қилиб ўқиш синфдан ташқари ўқиш, ўқиб берилган матнни эшитиш билан богланади. Ўқиш ва ёзув дарслари бир— бири билан узвий богланади: ўқиш дарси ўқувчиларни ёзув дарсига тайёрлайди, ёзув дарси олдинги ўқиш дарсининг давоми сифатида хизмат қилади.
Талабалар билан "Дарс ва унинг вазифалари, қурилиши" ҳақида суҳбат қилинади. Уларнинг жавобларини якунлаб, савод ўргатиш дарслари қуйидаги белгиларига кўра фарқланади.
Савод ўргатиш даврида ўқувчилар билими дарс жараёнида барча ишларга боглаб аниқланади богланишли нутқни ўстириш ҳам ўқиш ва ёзув дарсларига узвий богланиб кетади. Ўқувчиларнинг синфдан ташқари ўқишларига раҳбарлик қилишларига хафтада бир марта 20 дақиқа ажратилади.
Савод ўргатиш дарсларида вақти-вақти билан дам олиш дақиқалари ўтказилади. Дарслар системаси дейилганда ўқув вақтини мавзуларга назарий ва амалий жиҳатдан режали тақсимланган дарсларнинг мантиқийлиги ва истиқболи бир-бири богланган дарс турлари ва унда ўқитувчи билан ўқувчилар фойдаланиладиган асосий методик воситалар хилма~хил бўлган изчиллик назарда тутилади.
Амалдаги "Алифбе" дарслиги ва уларга ёзилган қолланмаларга асосан савод ўргатишда тайёргарлик даври (8 дарс) алифбе ажратилади. Таълимнинг ҳар бир босқичидаги дарснинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Дарслар қурилишида ички мантиқийлик бўлиб, ҳар бир дарсда янги товуш ва ҳарф ўрганиладиган дарс билан янги мавзу ўрганилмайдиган дарсни навбатлаштириш, орфография ва сўзнинг бўгин тузилиши ҳақида маълумот бериш, ўқувчилар нутқи ва тафаккурини ўстириш каби талабларга риоя қилинади. Дарслар умумлаштириш такрорлаш дарси билан якунланади.
Оз комплектли мактабларда савод ўргатишни ташкил этиш ўқитувчи бир вақтнинг ўзида икки ёки уч синф билан ишлайди. Бундай синфларда ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бир неча синф ўқувчилари билан иш олиб боради. Бундай синфларда дарс жадвали интеграллаштирилган бўлиши керак ва дарслар 30 дақиқага қисқартирилиши мумкин.


XULOSA
Оз комплектли мактабларда ўқувчиларнинг мустақил ишларига алоҳида аҳамият берилади. Шунинг учун мустақил ишлар тизими ишлаб чиқилиши зарур. Чунончи, ҳарф териш картони ва абак ёрдамида турли хил аналитик-синтетик ишлар, расм асосида суҳбат ёки ҳикояга тайёрланиш, овоз чиқариб ўқиш ёки ҳикоя қилишга тайёрланиш, техника воситаларидан фойдаланиш ва ҳоказо.
"Алифбе" дарслиги сизнингча қандай бўлиши керак? саволига олинган жавоблар умумлаштирилади.
1."Алифбе" материали болаларда онгли, тўгри, равон ўқиш ва тўгри ёзиш малакаларини ҳосил қилишга ёрдам бериши керак.
2.Ўқиш учун берилган матнлар, расмлар болалар савиясясига мос бўлиши, шу билан бирга уларнинг тафаккури ва нутқини ўстириши.
3."Алифбе" тузилишида товуш ҳарфларнинг тез ва кўп ишлатилиши тамойилидан фойдаланилади.
4„"Алифбе" нинг ҳажми савод ўргатишга ажратилган вақтига мос бўлиши керак.
5."Алифбе"нинг ҳарфи терилиши, қогози, расмларининг бўёқлари гигиеник талабларга жавоб бериши.
6."Алифбе"нинг ташқи кўриниши чиройли, болалар диққатини ўзига тортадиган бўлиши керак.
Алифбега қўйилган барча талаб ва тамойилларни фақат алифбе тузувчилар эмас, балки у билан ишлайдиган ўқитувчилар билиши зарур; ўқитувчи, аввало, алифбенинг мазмунини, тузилишини яхши билиб олиб, ундаги материалдан педагогик жараённи ташкил этиш (алоҳида бир дарс режасини тузиш, дарслар системасини белгилаш, алифбе материалига қўшимча материал танлаш, баъзи материалларни қайта кўриб чиқиш) да фойдаланади. Шундагина ўқитувчи китобга ижодий ёндашиб» ундан методика талаблари ва ўзининг педагогик тажрибасидан келиб чиқиб фойдаланган бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


1. И. А. Каримов. «Баркамол авлод орзуси». Т. 1999 й.
2. И. А. Каримов. «Баркамол авлод Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори». Т. 1997 й.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш буйича меъёрий ҳужжатлар И-кисм, Тошкент, 1998 йил
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш буйича меъёрий ҳужжатлар ИИ-кисм, Тошкент, 1998 йил
5. В. А. Скакун. «Ишлаб чиқариш таълими устози учун кулланма». Тошкент «Ўқитувчи» 1992 й.
6. Н.Н.Азизхўжаева «Педагогик технология ва педагогик маҳоарт». Тошкент, Низомий номидаги ТДПУ, 2003 й
7. Р. Х. Джураев. «Теория и практика интенсификасии профессионалной подгогтовки учаҳихся профтехучилиҳ». Тошкент. «ФАН» 1992 й.
8. С. А. Акмалова. «Таълим назарияси дидактика масалалари бўйича ўқув кулланма». Наманган 1993 й.
9. К. Ж. Мирсаидов. «Махсус фанларни ўқитиш ва ишлаб чиқариш таълими». Тошкент «Ўқитувчи» 1996 й.
10. www.ziyonet.uz
Download 468.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling