16. САВОЛ: Бир фазали электр системаси учун актив, реактив ва тўла қувватларнинг формулаларини уларнинг ўлчов бирликларини кўрсатган ҳолда ёзинг.
ЖАВОБ: Бир фазали электр система учун:
Актив қувват формуласи P=Uicosϕ, ўлчов бирлиги - ватт(вт), киловатт(квт), меговатт(мват);
Реактив қувват формуласи Q=UIsinϕ, ўлчов бирлиги — вар(вар), киловар(квар), меговар(мвар
Тўла қувват формуласи - S=√P2+Q2, ўлчов бирлиги — ват.ампер(вта), киловатт.ампер(ква), меговат.ампер(мва).
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
17. САВОЛ: Уч фазали электр системаси учун актив, реактив ва тўла қувватларнинг формулаларини уларнинг ўлчов бирликларини кўрсатган ҳолда ёзинг.
ЖАВОБ: Уч фазали электр система учун:
Актив қувват формуласи P=√3Uicosϕ, ўлчов бирлиги - ватт(вт), киловатт(квт), меговатт(мват);
Реактив қувват формуласи Q=√3UIsinϕ, ўлчов бирлиги — вар(вар), киловар(квар), меговар(мвар
Тўла қувват формуласи - S=√P2+Q2, ўлчов бирлиги — ват.ампер(вта), киловатт.ампер(ква), меговат.ампер(мва).
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
18. САВОЛ: Магнит индукцияси. Магнит майдони. Бурғу қоидаси.
ЖАВОБ: Хар қандай ўтказгичдан электр токи оқиб ўтганда унинг атрофида магнит майдони ҳосил қилади.Магнит майдони энергияси алоҳида харакатдаги электр зарядлари ва уларнинг оқимига таъсир қилувчи куч, яъни электр токи кўринишида намоён бўлади. Магнит майдони фақат харакатдаги зарядлар атрофида ҳосил бўлади ва унинг таъсири хам бор-йўғи харакатдаги зарядларга тадбиқ этилади.
Магнит майдонинг йўналиши ўтказгичдан оқаётган токнинг йўналишига боғлиқ. Ушбу боғлиқликни бурғу қоидаси асосида изоҳлаш мумкин: агар бурғунинг кириш йўналиши токнинг йўналиши билан мос келса, у ҳолда бурғу дастасининг айланиш йўналиши ҳосил бўлган магнит майдони харакат йўналишини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |