5. САВОЛ: Ток кучи нима ва у халқаро ўлчов бирлиги СИда қандай бирликда ўлчанади?
ЖАВОБ: Ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан 1 секундда оқиб ўтган зарядланган заррачалар миқдорига ток кучи дейилади. Халқаро ўлчов системаси СИ да ампер (а) да ўлчанади.
1 ампер = 1 кулон/1 секунд ёки 1 а = 1 к/с.
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
6. САВОЛ: Электр ўлчов асбоблари ва уларнинг ишлатилиш мақсадлари, уларни санаб ўтинг.
ЖАВОБ:
Амперметр — ток кучини ўлчаш учун;
Вольтметр —кучланишни ўлчаш учун;
Омметр — қаршиликни ўлчаш учун;
Ваттметр — актив қувватни ўлчаш учун;
Варметр — реактив қувватни ўлчаш учун;
Частотамер — частотани ўлчаш учун;
Электросчетчик — электр энергиянинг сарфини ҳисоблаш учун
****************************************************************************
7. САВОЛ: Амперметр ва вольтметр электр тармоҳига қандай уланади, уларнинг оддий кўринишдаги электр схемасини чизинг?
ЖАВОБ: Электр тармоғига амперметр кетма-кет уланади, вольтметр эса параллел уланади.
8. САВОЛ: Электр қуввати нима ва халқаро ўлчов бирлиги СИда қандай бирликда ўлчанади?
ЖАВОБ: Вақт бирлиги (1секун) давомида истемолчи томонидан қабул қилинган ёки электр манбалари томонидан ишлаб чиқарилган энергия қувват дейилади. Қувват халқаро ўлчов бирлиги системаси СИда ватт (Вт)дейилади. Қувват Р харфи билан белгиланади. Р=U·I.
Бу ерда: Р — қувват, бирлиги - ватт, (вт);
U – кучланиш ўлчов бирлига - вольт (в);
I — ток кучи, бирлиги - ампер, (а).
****************************************************************************
9. САВОЛ: Электр энергияси нима, унинг бажарган иши ва халқаро ўлчов бирлиги СИ системасида қандай бирликда ўлчанади?
ЖАВОБ: Истемол манбаларида t вақт бирлиги ичида q зарядини харакатга келтириш учун сарфланган ташқи кучга электр энергияси ва шу вақт давомида бажарган иши эса электр энергисининг бажарган иши деб айтилади. (1 ватт = 1 Дж/сек).
Халқаро ўлчов бирлиги СИ системасида бажарилган иш - ватт.час бирлигида ўлчанади ва А харфи билан белгиланади. Aп =Wп =Uпq=U·I·t,
Бу ерда: Ап – истеъмолчида заряднинг харакатланиши учун сарфланган иш;
Uп – стеъмолчи уланган кучланиш, ўлчов бирлига - вольт (в);
Р — қувват, бирлиги - ватт, (вт);
I — ток кучи, бирлиги - ампер, (а).
Агар Р=U·I ҳисобга олсак у ҳолда
Aп = Р·t бўлади, бу ерда Р - истемолчининг қуввати, ўлчов бирлиги - ватт (вт).
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Do'stlaringiz bilan baham: |