Савол Жавоблар Молия doc


Назорат тадбирлари натижаларида аниқланган бюджет ва


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

61.
Назорат тадбирлари натижаларида аниқланган бюджет ва
смета-штат интизомини бузиш ҳолатлари юзасидан кўриладиган
чоралар тўғрисида тушунча беринг?
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш
мақсадида назорат объекти раҳбари хабардор қилинади.
Назорат тадбири материаллари бўйича 20 кун муддатда текшириш
материаллари юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар (кўрсатма хат, маъмурий
чора, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш) белгиланади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан назорат объекти раҳбарига
кўрсатма хат, бюджет ижроси бўйича ҳудудий молия ва ғазначилик органлари
ишини тафтиш натижалари юзасидан тегишли ҳокимликларга тақдимнома
юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ижроси
юзасидан ўтказилган комплекс тафтиш, шунингдек Молия вазирлиги Ҳайъати
қарорлари ва Ҳукумат топшириқлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари


17
натижалари тўғрисида Молия вазирлиги раҳбариятига ёзма ахборотлар киритилади
ва назорат тадбири натижалари ҚР ЖК ва тегишли ҳокимликларда муҳокама
қилинади.
62.
Аниқланган камомад ва ўзлаштиришларни ҳужжатлаштириш
ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
топшириш тартибини тушунтириб беринг?
Аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар бўйича текшириш ҳужжатлари
20 кун ичида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилади. Бунда далолатномага:
Ø
аниқланган ҳолатлар бўйича хулоса;
Ø
масъул шахслар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда бу
ҳақда тузилган далолатнома;
Ø
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни асли ёки тасдиқланган
нусхалари, тушунтириш хатлари;
Ø
ташкилот Низоми, моддий-жавобгарлик тўғр. шартнома, тегишли
буйруқлар, қопланган зарар миқдорини тасдиқловчи ва қонун бузилишига доир
бошқа ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаси.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling