Савол Жавоблар Молия doc


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия



I. МОЛИЯ СОҲАСИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
1. Бюджет кодекси қачон қабул қилинган ва амалга киритилган?
Бюджет кодекси 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган бўлиб, 2014 йилнинг
1 январидан амалга киритилган (9-бўлим28-боб192-моддадан иборат).
Бюджет кодекси – бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб
чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, маблағ жалб қилиш ва бюджет
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солади.
2. Бюджет тизими бюджетлари тўғрисида тушунча беринг?
Бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети, 
давлат 
мақсадли 
жамғармалари 
бюджетлари 
ва 
бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан иборат.
Бюджет тизими – барча даражадаги бюджетлар, ДМЖ бюджетлари ва бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджетларни тузиш ва
ташкил этиш принциплари, улар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар
йиғиндисини ўзида ифодалайди.
3. Субсидия тўғрисида тушунча беринг?
Субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва
уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш
ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими
бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул
маблағлари. (Мисол: оилавий мактабгача таълим муассасаларга берилган
субсидиялар)
4. Дотация тўғрисида тушунча беринг?
Дотация 
бюджет тизими бюджетларига ўз даромадлари етишмаган
тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун
қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Дотация – юқори бюджетдан қуйи бюджетларга, шунингдек, Ўз.Рес.нинг
республика бюджетидан Давлат Мақсадли Жамғармаларига ажратилиши мумкин.
Режали дотация – қуйи бюджет харажатларининг прогноз ҳажми субвенция ва
ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда бюджет даромадларининг
прогноз ҳажмидан ошиб кетган ҳолда ажратилади.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling