Савол Жавоблар Молия doc


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

тушунтириб беринг?
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар молия йили мобайнида бюджетлар
параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага
келади, жумладан:
Ø
қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши;
Ø
Қорақалпоғистон Республдикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлари
даромадларининг прогнози аниқлаштирилиши;
Ø
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бўйсунуви ўзгарганда харажатлар бир бюджетдан бошқа бюджетга
ўтказилганлиги;
Ø
капитал қўйилма лимитлари бюджетлар даражалари ўртасида қайта
тақсимланиши натижасида юзага келади.
23. Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини молия органларида
рўйхатга олингунга қадар харажатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
тушунча беринг?
Харажатлар сметалари ва штат жадваллари молия органларида рўйхатга
олингунга қадар харажатлар вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга
оширилади.
Вақтинчалик 
харажатлар 
сметаси – жорий 
молия 
йилининг
25 
декабригача тузилади ва тасдиқланади ҳамда харажатлар сметаси
тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
Вақтинчалик харажатлар сметасида маблағлар ўтган молия йилининг охирги
чорагидаги маблағлардан ортиқ бўлмаган миқдорда режалаштирилади ва харажат
амалга оширилади.
Рўйхатдан 
ўтказиш 
учун 
тақдим 
этилган 
харажатлар 
сметасида
1-чорак учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар
сметасида назарда тутилган маблағлардан кам бўлмаслиги керак.


7
24. Молия йилига қўшимча вақт даври этиб қайси давр белгиланган ва
ушбу даврда қандай операциялар амалга оширилади?
Январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври этиб белгиланган бўлиб, бу
даврда ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга
оширилади.
Жорий йилнинг Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари
бюджетларидан барча тўловлар молия йилига қўшимча вақт даврида якунланади.
Қўшимча вақт даврида Давлат бюджети ва ДМЖлари бюджетларини ижро этиш
бўйича:
Ø бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар тартибга солинади;
Ø ўтган йилги кредиторлик қарзлар тўланади;
Ø тежаб қолинган маблағлар ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
Ø бошқа операциялар амалга оширилади.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling