Савол Жавоблар Молия doc


 Давлат бюджети профицити бу нима ва у қайси бюджет бўйича


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

29. Давлат бюджети профицити бу нима ва у қайси бюджет бўйича
аниқланади?
Давлат бюджети даромадларининг харажатларидан ортиши Давлат бюджети
профицити ҳисобланади ва у Давлат бюджети бўйича аниқланади.
30. Давлат томонидан жалб қилинадиган маблағлар тўғрисида тушунча
беринг?
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш – ички ва хориждан маблағ жалб
қилишдан иборат.
Ички маблағни жалб қилиш – Ўз.Рес. резидентларидан маблағ жалб этишдан
иборат бўлиб, бунда Ўз.Рнинг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг
кредитларини тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
Хориждан маблағ жалб қилиш – чет эл манбаларидан (чет давлат, халқаро
ташкилот, ХМИлардан, Ўз.Рнинг бошқа норезидентларидан) маблағ жалб этишдан
иборат.
31. Давлат томонидан қандай мақсадлар учун маблағ жалб қилинади?
Ø
иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини (шу
жумладан ривожланиш давлат дастурлари) молиялаштириш;
Ø
давлат қарзини қайта молиялаштириш;
Ø
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилинади.
Давлат қарзининг энг юқори миқдори ҳар йили Олий Мажлис томонидан
Давлат бюджети ва ДМЖнинг бюджетлари қабул қилинаётганда белгиланади.
32. Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қандай мажбуриятлар юзага
келади?
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:
-
Ўзбекистон Республикаси томонидан қарз олувчи сифатида чет давлатлар,
халқаро ташкилот, Халқаро Молия Институтларидан ҳамда Ўз.Рес.нинг бошқа
резидентлари ва норезидентларидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) бўйича
мажбуриятлари;
-
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича мажбуриятлари;


9
-
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари
бўйича қарз мажбуриятлари тарзида амалга оширилиши мумкин.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling