Сақловчи клапанлар қўйидагиларга бўлинади
Пружинали сақловчи клапанлар
Ричаг-юкли сакловчи клапанлар
Импульс сакловчи клапанлар (асосий сакловчи ва импульс бошкарув клапанидан ташкил топган)
Мембранали сакловчи клапанлар
Сақловчи клапанлар идишларнинг энг юқори нуқтасига вертикал холатда ўрнатилади ва ишлаган вақтда биринчи навбатда буғлар , газлар чиқиб кетиши учун.
Босим остида ишловчи идишлардаги химояловчи клапанлар (СППК)да коррозияга олиб келмайдиган таркиб (среда) билан ишлаганда, кайнаш, музлаш, полимеразация бўлиш холлари булмаганда, даврий текширув 24 ойда утказилади. Коррозия тезлиги 0,2мм/йил гача бўлган таркиб билан ишлаётган идишлардаги химояловчи клапанларнинг даврий текшируви хар 12 ойда. Коррозия тезлиги 0,2мм/йил дан юқори бўлган таркиб билан ишлаётган идишлардаги химояловчи клапанларнинг даврий текшируви хар 6 ойда. Музлаш, полимерланиш, коксланиш мухитда ишловчи клапанларнинг даврий текшируви хар 4 ойда амалга оширилади.
39. Савол: Компрессор нима ва компрессор турларини айтинг?
Жавоб: Газларни узатиш ва сикиш учун мўлжалланган машиналар компрессор машиналари дейилади.
Компрессор машинаси ҳосил қиладиган охирги босим Р2 нинг, газни сўрилиш пайтидаги босим Р1 га нисбати сиқиш даражаси деб номланади. Сиқиш кўрсаткичининг қиймати бўйича компрессор машиналари қуйидаги турларга бўлинади:
Вентиляторлар (Р2/Р1) <1,1 – катта миқдордаги газларни узатиш учун;
Газодувкалар 1,1 < (Р2/Р1) < 3 – нисбатан катта гидравлик қаршиликка эга қувурлардан газларни узатиш учун;
Компрессорлар (Р2/Р1) > 3 юқори босим ҳосил килиш учун ишлатилади;
Вакуум-насос атмосфера босимидан кичик бўлган босимларда газларни суриб олиш учун;
Компрессор машиналари ишлаш усули (принципи) бўйича поршенли, роторли, марказдан қочма, ўқли ва бошқа машиналарга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |