Қўйидаги холларда босим остида ишловчи идишлар дархол ишдан тўхтатилади:
1) Агар идиш босими кўтарилиб кўрилган чоралар натижасида тушмаса.
2) Химоя клапанларида нуқсонлар бўлса.
3) Босим остида ишловчи идиш ва унинг элементлари шиши ва прокладка йиртилса.
4) Манометр ишламаса ва бошқа асбоблардан босимни аниқлашнинг иложи бўлмаса.
5) Олов ёрдамида қиздириладиган идишларда сатх рухсат этилган нормадан тушиб кетса.
6) Хамма сатх кўрсатувчи асбоблар ишдан чиққанда.
7) Химоя блокировкаси тизимида нуқсонлар бўлса.
8) Агар ёнғин бўлиб шу идишга хавф туғдирса.
Босим остида ишловчи идишлар қўйидагилар билан жихозланган бўлиши керак:
1) Запорно- регулирующий арматура (задвижкалар, клапанлар).
2) Химоя клапани (СППК).
3) Босимни кўрсатадиган асбоб—манометр.
4) Сатх ўлчов асбоблари, УБП камераси.
5) Харорат ўлчов асбоблари – термометр.
6) Канализация.
7) Машъала линияси.
8) Дренаж.
Do'stlaringiz bilan baham: |