48. Савол: Деаэратор вазифаси ва унинг турлари, тузилиши?
Жавоб: Деараторнинг тузилиши.
У деарацион колонна ва деарацияланган сувнинг бак аккумляторидан иборат, деарация қилинадиган сув колоннанинг юқори қисмига ва қиздирувчи буғ пастки қисмига берилади.
Сув сачратувчи тарелкаларга оқиб тушади, қарши йўналишга харакатланаётган буғ эса сув томчиларини қиздиради ва дегазациялайди. Ажралиб чиқаётган газлар колоннанинг юқори қисмидаги калта қувур орқали ташқарига чиқариб юборилади. Агрессив газлардан тозаланган сув деаратор бакида тўпланади, юқори ва ўта юқори босимли таъминот суви насослари орқали буғ қозони ва пиролиз печларига узатилади.
Деараторларнинг вакуумли, атмосферали ва юқори босимли (0,05÷0,7 МРа ли) турлари бор.
49. Коллоид эритмалар ҳақида маълумот беринг.
Жавоб: Коллоид эритмалар – булар дисперсион муҳит билан дисперс фазадан таркиб топган икки фазали системалардир; уларда дисперс фаза заррачаларининг чизиқли ўлчамлари 0,001 дан 0,1 мкм гача бўлади. Коллоид эритмалар золлар деб аталади.
Коллоид ва чин эритма заррачаларининг катталиги турлича эканлигидан фойдаланиб, уларнинг аралашмасини таркибий кисмларга ажратиш осон. Бунинг учун майда ғовакларидан коллоид заррачалар ўта олмайдиган ва фақат молекула ҳамда ионлар ўтадиган ғовак мембрана (пергамент когоз, махсус плёнкалар ва бошқалар) танлаб олинади.
50 Савол: Идишлар (ёмкостлар) ва уларнинг вазифалари, уларга қўйилган талаблар.
Жавоб: Идиш – Кимёвий, иссиқлик технологик жараёнларда қатнашувчи хамда газсимон ва суюқ моддаларни сақлаш ва ташиш учун мўлжалланган герметик ёпиқ идиш.
Босим остида ишловчи идишлар босими 0,7 кгс/см2 дан температураси 1150 С дан ошган идишлар (гидростатик босимдан ташқари), хамда 0,7кгс/ см2 дан юқори бўлган буғ ва газ билан ишлайдиган идишлар босим остида ишловчи идишлар дейилади.
Босим остида ишловчи идишларга қўйидагилар киради:
1) Босими 0,7 кгс/см2 дан температураси 1150С дан ошган идишлар (гидростатик босимдан ташқари).
2) Босими 0,7кгс/ см2 дан юқори бўлган буғ ва газ билан ишлайдиган босим остида ишловчи идишлар.
3) Босим 0,7кгс/ см2 дан юқори бўлган сиқилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва сақлашга мулжалланган баллонлар.
4) Температураси 500 С гача ва босим 0,7 кгс/см2 дан юқори бўлган сиқилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган цистерна бочкалар.
5) Сиқилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган, хамда босими 0,7 кгс/см2 дан юқори бўлган суюқ ва сепилувчи жисмларни бўшатишга мўлжалланган идишлар ва цистерналар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |