Савол: Сиз менга Берунийнинг қўлида нима тасвирланганлигини ёзиб беринг. Жавоб


Download 27.18 Kb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi27.18 Kb.
#1592254
1   2   3   4   5
Bog'liq
15.04.2022 Маҳалла

Жавоб: Қуръони Карим.
Изоҳ: Ибн Сино ёшлигидан Қуръонни ёддан билган, Европада ислом динини қабул қилаётганлар сони ошиб бораётгани уларни Қуръон билан танишиш имкониятини яратмоқда.

5. Олимпияда ўйинларида энг техникаси кучли бўлган боксчига вазнидан қатъий назар Вал Баркер кубоги топширилган. 1960-йилги Олимпияда ўйинларида эса ҳакамлар истеъдодли боксчининг ўрнига совринни Италиялик боксчи Жованни Бенвеутига топширадилар.


Савол: Сиз менга мукофот топширилмаган истеъдодли боксчи ким бўлганлигини ёзиб беринг.
Жавоб: Муҳаммад Али.
Қабул: Кассиус Клей.
Изоҳ: 1960-йили Муҳаммад Али Олимпиадада 81 кг вазнда иштирок этади ва олтин медални қўлга киритади, аммо мукофот 64кг вазнда олтин медалга сазовор бўлган италиялик спортчига берилади. Муҳаммад Али эса кейинчалик ўз вазни доирасида барча мукофотларга эришиб чиққан.

6. Япон ёзувчиси Харуки Мураками асарларини оддий ва қисқача гаплар билан ёзади. Бунинг сабаби ёзувчи эндигина фаолиятини бошлаб, ўз устида ишлаётгани ва энг муҳими УНИ яхши билмаган эди. Статистика кўра, юртимизда 20 ёшгача бўлган аҳоли орасида УНИ билувчилар фоизи анча баланд.


Савол: Уни икки сўзда ёзиб беринг.
Жавоб: Инглиз тили.
Изоҳ: Япон бўлган ёзувчи инглиз тилини мукаммал билмаган ва шу сабабли ҳам мураккаб бирикмалардан иложи борича қочган. Ҳозирда юртимизда инглиз тилига бўлган эътибор ошиб бориб, у ёшлар орасида анча тез тарқалиб бораётгани қувонарли ҳолат.

7. Қадимги юнон шоири Архилох машҳурликда Гомер ва Гэсиодлардан қолишмаган. Ҳаттоки унинг бир қўшиғи мадҳия сифатида бутун Юнонистонга тарқалган.


Савол: Унинг бу машҳур қўшиғи аниқ қайси машҳур тадбирда айтилганини ёзиб беринг.
Жавоб: Олимпия ўйинларида.
Изоҳ: Қадимдан Олимпиада ўйинларининг очилиш ёки ёпилиш маросимларида унинг мусиқаси янграган ва машҳурликка эришган.

8. Бошқирдистоннинг собиқ президенти Муртаза Раҳимов мамлакатдаги спорт ўйинлари, тадбирлар ва маданий ҳордиқ жойларининг бир муҳим маросимига кўп борадиган одати бўлган. Шу сабабли президентга маҳаллий аҳоли томонидан У дея лақаб қўйишган. У ошхона буюми сифатида 1893-йили патентланган.



Download 27.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling