жавоб
1
|
Грипп касаллиги хакида тушунчангиз?
|
Кенг тарқалган вирусли касаллик бўлиб, нафас йўлларининг яллиғланиши, юқори ҳарорат, бош ва мушак оғриғи, йўталиш, бурун оқиши, дармонсизлик билан кечади. Инфекция хаво томчи, ёки контакт йўл билан юкади. Инкубацион даври 1-5 кунни ташкил этади. Касаллик айниқса зич ёпиқ жойларда одамга тез юкади. Нисбатан грипп енгил кечади ва 5-7 кунда тузалади. Ҳозирги даврда гриппдан ўлим ҳоллари кам, аммо оммавий эпидемия даврида ўлим сезиларли даражада ошиши мумкин.
|
2
|
Иситгичлар (грелкалар)ни қўллаш учун кўрсатмалар.
|
Иситгич яллиғланиш жараёнларининг сўрилиши, танани иситиш ва оғриқ қолдириш учун қўлланилади.
ИСИТГИЧЛАР: қорин бўшлиғидаги ўткир яллиғланиш жараёнлари (кўричак, холецистит, панкреатит), ўсмалар, қон оқиши, лат ейишда қўлланилмайди.
Резина ва электр иситгичлар фарққилинади. Резина иситгич сиғими 1-1,5 литр. Унга 3-4 қисмгача сув солинади. Ҳавоси чиқарилиб, оғзи пробка билан бекитилади ва сочиққа ўраб керакли соҳага қўйилади.
|
3
|
Мушак орасига ва тери остига қилинадиган инъекцияларда резина қўлқоплар фойдаланиладими?
|
Мушак орасига ва тери остига қилинадиган муолажаларда қўлқопсиз ишлашликга йўл қўйилади, юқумли касаллик бўлимлари бундан мустасно
|
4
|
ОИВ инфекцияси бу...?
|
ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган, клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимнинг оғир зарарланишигача олиб борадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик.
|
5
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |