Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


Download 158.57 Kb.
bet6/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

Артериал босимни аниқлаш техникасини.



Артериал босим систола ва диастола вақтида томирлар деворига тушадиган қоннинг гидростатик босимидир.
Систолик босим - максимал артериал босим (ёки систолик босим) бўлиб, у меъёрда 100-130 мм симоб устунига тенгдир.
Диастолик босим - минимал артериал босим бўлиб, у меъёрда 90 мм симоб устунигача бўлади.
Пульс босим – систолик босим билан диастолик босим орасидаги фарқдир. У меъёрда 30-50 мм симоб устунига тенгдир.
Артериал босимни ўлчаш учун, одатда, мехаиник тонометр ва фонендоскоплардан фойдаланимиз.
-Артериал босимни мехаиник тонометр билан ўлчашда қуйидагиларга эътибор қилинг. Тонометр манжетасини бемор елкасига (ўнг ёки чап) тақинг.
-Тонометр манжетаси бемор юраги сатҳида бўлиши лозим (кўкрак қафаси ўртаси). Ҳаво тўлдирилмаган манжет билан бемор елкаси орасига бармоқ бемалол кириши керак, яъни манжета билан елкани қаттиқ сиқиб қўймаслик лозим.
-Елка артерияси пулсациясни эшитиш учун фонедоскоп мембранасини қўл тирсак чуқурчасига қўйинг.
-Тонометр грушаси (нокчаси) ни бир нема марта қисиб, манжетани ҳаво билан дамланг (дастлаб ночка клапанини ёпишни унутманг, акс холда дамланган ҳаво манжетадан қайтиб чиқиб кетади). Манжетага ҳаво дамлашни тонометр кўрсаткичи тахмин қилинган босимдан 20-40 мм га баландроқ бўлгунча давом эттиринг.
-Нокча клапанини бураб, секинлик билан манжетадан ҳавони чиқаринг ва айин вақтда фонендоскоп орқали елка артерияси пульсациясини эшитишга ҳаракат қилинг. Биринчи пульс эшитилганда тонометр кўрсаткичи нечада эканлигини эслаб қолинг (бу систолик босимдир). Биринчи пульс ортидан бир неча пульслар эшитилиши маълум муддат давом этади ва охирида пульс эшитилмай қолади. Охирга пульс эшитилганида тонометр кўрсаткичи нечада эканлигини эслаб қолинг (бу диастолик босимдир)

3


Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling