5
|
Анафилактик шок хақида тушунчангиз ва биринчи ёрдам кўрсатиш
|
– бу аллергик реакциянинг тезкор типи бўлиб аллерген таъсиридан сўнг тез дақиқаларда ривожланади.Анафилактик шок ривожланишида биологик актив моддаларнинг кўп миқдорда организмга тушиши натижасида антиген антитела реакцияси вужудга келади ва ҳужайралардан хосил бўлган токсик заҳарли моддалар қуйидаги ҳолатни келтириб чиқаради:
қон томир ўтказувчанлиги ортади ва натижада шокнинг клиник кўриниши келиб чиқади;
қон босимнинг тушиши ва оқибатда хушдан кетиш ҳолати;
тахикардия,тери копламининг оқариши, ипсимон пульс;
нафаснинг қийинлашуви, бронхоспазм, нафас етишмовчилиги симптомлари: хансираш, цианоз, нафасда қўшимча мушакларнинг иштирок этиши кузатилади.
Биринчи ёрдам:
1. Юборилаетган аллергенни дархол тўхтатиш.
2. Беморни горизонтал ҳолатда ёнбошга ёткизилади.
3. Аллерген юборилган жойга совуқ қўйиш ёки мумкин бўлса юқори қисмидан
жгут қўйиш.
4. Сиқиб турган кийимлар бўшатилади
5. Тоза ҳаво киришини таъминлаш.
6. Вена ичига ёки мушак орасига преднизолон (кучли аллергияга қарши таъсир кўрсатади) 3-5 мг/кг(1мл-30мг); адреналин – қон томирни торайтирувчи 0,1 мл /бола ёшига; димедрол – антигистамин хоссага эга 0,1 мл/бола ёшига; Эуфиллин – бронхолитик таъсир кўрсатади, 1.0 мл/бола ёшига; кальций глюконат – 1.0 мл/бола ёшига.
7. Кислородотерапия ўтказилади.
8. Килинган муолажалар ёрдам бермаса бемор дархол шифохонага юборилади.
|