2
|
Тери ораси инъекциялари техникаси
|
Тери opacи инъекцияларини аллергология, фтизиатрия ва бошқа тиббиёт соҳаларида диагностик текширувлар қўллаб, билаклар ички юзасида амалга оширилади. Бемор ўтирган ёки ётган ҳолда бўлиши мумкин.
Керак анжомлар: стерил қўлқоп, ва лоток, пахта тампонлар, калта (2-3 см) игнали шприц, спирт.
Беморга муолажа моҳияти ва дори моддаси ҳақида маълумот беринг.
Муолажани бажариш:
Муолажадан олдин қўлларингизни совунлаб ювинг. Қўлқоп кийинг.
Шприцга керакли миқдордаги дори моддасини юқорида кўрсатилган қоидага асосан тортиб олинг.
Инъекция соҳасини 3-5 мл 70° спирт шимдирилган пахта биланяхшилаб артинг.
Инъекция соҳаси терисини чап қўлингизнинг 1-2-бармоқлари билан тортинг.
Игна учининг кесимини юқорига қаратиб, терининг шох қаватига, тери юзасига деярли параллел (10°-15° бурчак остида) равишда, 4-5 мм чуқурликка киритинг.
Чап қўлингизни поршенга ўтказинг ва уни секин босиб, дори моддасини тери орасига "лимон пўсти" кўринишидаги оқиш дўмбоқча ҳосил бўлгунча, тахминан 0,1 мл ҳажмда юборинг (9-расм).
Игнани чиқариб олинг. Инъекция ўрнини спирт билан артиш шарт эмас.
Дори моддаси киритилганда терининг маҳаллий реакциясини кузатиб туриш ва шифокорга кўрсатиш лозим бўлади.
|