Савол:"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуннинг мақсади
Download 473.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Савол-жавоб (2)
ҳисоблаш методикаси.
Жавоб: Актив қувватни йўқотишлари: ∆P = (P 2 + Q 2 ) R / U 2 Кучланиш йўқолишлари: ∆U = (PR+QX) / U Бунда P-актив қувват, Q-реактив қувват, R ва X – тегишлича электр тармоғи элекментларини актив ва реактив қаршилиги, U – тармоқнинг кучланиши. Электр тармоқларида реактив токларни ўтиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив қувватни қўшимча йўқотишларига сабаб бўлади, кучланишнинг қўшимча йўқотишлари номинал қувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг кўпайтирилишини тақазо этади, бутун электр таъминоти тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтиради. Савол: Иссиқлик энергияси ва унинг параметрлари деганда нимани тушунасиз? Жавоб: Иссиқлик энергияси бу - моддани ташкил этган элементларини кинетик энергиясининг йиғиндисидир. Бу моддани ташкил қилган атом ва молекулаларининг ҳаракати билан боғлиқ энергия. Ўлчов бирлиги-калория. (1 кал - 1 грамм сув ҳароратини 1 0 С га ошириш учун сарфланадиган энергия миқдори). Иссиқлик энергияси сифати – бу иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида иссиқлик элтувчи параметрларининг шартномада белгиланган талабларга мувофиқлиги. Унинг параметрлари - ҳарорати, босими, сарфи, сифати. Савол: Сos φ нима? Жавоб: Қувват коэффициенти яъни тўла қувватнинг қанча қисми актив қувват бера олиши. Қувват коэффициенти – электр тармоғига актив-индуктив юклама уланган бўлса, фаза бўйича ток (I) кучланишдан (U) φ- бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг косинуси (сosφ) қувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул қилгичлар ҳам актив P ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар. Download 473.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling