Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги мол-мулк.
1) уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
2) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
3) қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар.
Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга ушбу объектни қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;
4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.
32
|
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси қайси норматив хужжатга асосан тасдиқланган?
|
18-қатордаги савол такрорланмоқда.
|
33
|
Солиқ қарзини бошқа мол мулкдан ундириш
|
Агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида (банк ҳисобварағидан ундириш) назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли.
|
34
|
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объекти нима?
|
31-қатордаги савол такрорланмоқда.
|
35
|
Солиқ органлари мансабдор шахсларига кимлар киради
|
Солиқ органи барча раҳбар ва ходимлари
|
36
|
Муниципал мулк нима?
|
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.
|
37
|
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳақида сўзлаб беринг
|
Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ўз ичига еттита йўналишни қамраб олади
1) иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш;
2) солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш;
3) макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш;
4) солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш;
5) солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини белгилаш;
6) хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш;
7) солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш.
|
38
|
Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган?
|
19-қатордаги савол такрорланмоқда
|
39
|
Юридик шахсларнинг турларини санаб беринг
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |