№
|
Саволлар
|
Жавоблар
|
1
|
Жисмоний шахслар жами даромади таркибига нималар киради?
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар
Мулкий даромадлар
Моддий наф тарзидаги даромадлар
Бошқа даромадлар
|
2
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисига қайси турдаги махсус унвон берилади?
|
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси
|
3
|
Тан олинган солиқ қарзи нима?
|
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарз
|
4
|
Пеня нима
|
Солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир.
|
5
|
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари
|
(соддалаштирилган жавоб)
- солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
- Солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ ва бошқа ваколатли органлардан маълумотларни олиш;
- Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш;
- Ортиқча тўланган (ундирилган) тўловларни (солиқлар, пенялар ва жарималар) қайтариб олиш ёки сингиштириш (бошқа солиқ турига);
- Белгиланган тартибда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;
- солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;
- Ўз ҳудудида ўтказиладиган сайёр солиқ текширувини ва солиқ аудитини ўтказиш чоғида ҳозир бўлиш;
- Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити материаллари билан танишиш, шунингдек ушбу текширувларнинг далолатномаларини олиш;
- солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
- солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг (ҳамда улар мансабдор шахсларининг) ваколатдан ташқари талабларини бажармаслик;
- солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг ноқонуний ҳужжатлари ҳамда қарорлари, ходимларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;
- солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг нотўғри қарори ёки ходимнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида зарарларнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;
- Солиқ текшируви материалларини ёки солиқ органларининг бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;
- солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ёхуд солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа ўз вакиллари орқали ифодалаш;
- солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш.
|
6
|
Резидент жисмоний шахслар даромадига 2021 йил учун солиқ ставкаси қанча?
|
Жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоиз
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоиз
|
7
|
Сайёр солиқ текшируви ҳақида гапириб беринг
|
Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир. Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли.
|
8
|
Умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари қайси муддатгача умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги жорий этилди?
|
2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 январгача
|
9
|
Солиқ сири нима?
|
Ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади, қуйидагилар бундан мустасно:
1) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
2) солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;
3) солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
4) солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
5) тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
6) юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
7) ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
8) молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар.
|
10
|
Солиқ солиш объекти нима?
|
Солиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради.
|
11
|
Солиқ назоратининг шакиллари тўғрисида гапириб беринг
|
Солиқ назорати...
1) солиқ текширувлари;
2) солиқ мониторинги шаклида амалга оширади.
|
12
|
Солиқ тўловчиларнинг мажбурияти
|
Солиқ тўловчилар:
- белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;
- ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши;
- товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши;
- солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаши;
- солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариши, кўрсатилган органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
- агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботларининг ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг тегишли солиқларни тўлаш учун белгиланган календарь йилдан кейинги беш йил мобайнида бут сақланишини таъминлаши;
- ўзи солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларидаги ва чет эл юридик шахсларидаги иштироки тўғрисида, агар устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши 10 фоиздан ортиқ бўлса, хабардор этиши шарт.
|
13
|
Конституцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида қандай солиқ тизими амал қилади?
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади.
|
14
|
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари
|
12-қатордаги савол такрорланмоқда
|
15
|
Молиявий санкциялар нима?
|
Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.
|
16
|
Дивидент нима?
|
Акциядорлар жамияти фойдасидан акция эгасига ҳар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми.
|
17
|
Камерал солиқ текшируви тўғрисида гапириб беринг
|
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
|
18
|
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси қайси норматив хужжатга асосан тасдиқланган?
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2019й. даги ПҚ-4389-сон қарорига асосан тасдиқланган
|
19
|
Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган
|
29.08.1997
|
20
|
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари кимлар?
|
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари;
3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
|
21
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон фармонида солиқ текширувларига оид қандай тартиб-қоидалар назарда тутилди?
|
2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилган.
жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно
|
22
|
Солиқлар ва йиғимлар фарқи
|
|