Саволномаси рус/чет тилларни ўқитиш методикаси фан сифатида


Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида


Download 0.85 Mb.
bet4/4
Sana30.11.2020
Hajmi0.85 Mb.
#156501
1   2   3   4
Bog'liq
САВОЛНОМАСИ

4. Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида

диалог нутқни ўрганиш.

Диалогни нутқ (ДН) гапиришнинг бир шакли бўлиб, 1 тадан ортиқ сўзловчи томонидан

бажарилади. ДН нинг ҳам ўзига хос хусусиятлари, қийинчиликлари бор.

Улар қуйиданилар:

1. Диалог тезда жавоб (реакция) қилиш заруриятдир.

2. Диалог фақатгина савол – жавобдан иборат эмас.

3. Ҳар бир сўзловчи ўз мақсадини кўзлайди.

4. Диалогда қатнашувчилар бир-бирининг шароитларини, вазиятларини билган тақдирда

диалог давом этади.

5. Диалогда қатнашувчилар олдиндан тилнинг мазмунини билишлари қийин.

6. Диалогда қатнашувчилардан бири унга етакчилик қилиши зарур.

7. Диалогда гап қистириш, луқма ташлаш (реплека), восита, шароит муҳим ўрин тутади.

Гап қистириш луқма ташлаш лингвистик адабиётларда диалогнинг бирлиги деб қабул

қилинади.

Диалог ўргатишнинг 3 босқичга бўлиш мумкин. (Г.В.Рогова ҳам шу фикрда).

1 – босқич. Тайёрловчи босқич. Диалог учун тил материалларини, воситаларининг, энг

керакли луқмаларини танлаш ва уларни тузишни ўргатиш.

2 – босқич. Намуна асосида диалоглар тузишни ўргатиш.

3 – босқич. Мустақил диалог тузиш босқичи, диалогни ривожлантириш босқичи.

Ҳозирги методикада диалогни 2 йўл билан ўргатилиши маълум: дедуктив (умумийдан

хусусийга йўналган) ва индуктив (хусусийдан умумийга).

Дедуктияда диалогнинг яхлит намунасига суяниб иш кўрилади. Намуна дилог бирликлари

мажмуи сифатида аввало тинглаб тушунишга берилади, сўнгра у ёд олинади, кейинчалик лексик ўзгаришлар қилиб, қисмга-қисм ишлаб чиқилади. Бироқ бунда ўқувчи тил материалларини нутқда мустақил қўллашга ўрганмайди, ёдлашга ўрганиб қолади.

Индуктив усуллар диалогни кичик бирликларидан бошлаб мустақил фикр юритиш машқ

қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида

монолог нутқни ўргатиш.

Монологик нутқ гапиришнинг бир шакли бўлиб, сўзловчи томонидан бажарилган.

Монологик нутқ (МН) ҳам ўзига хос хусусиятларига,қийинчиликларга эга. Улар қуйидагилар:

1. Монологик бир киши томонидан бажарилади.

2. У режали бўлади.

3. У қисман тайёрланган бўлади.

4. У мантиқий боғланган.

5. У бир контект, мант асосида олиб борилади.

6. Унга шароит таъсир қилади.

7. Услуб таъсир қилади.

8. Мологик таъсирчан, ҳис-ҳаяжонли, кимгадир, нимагадир қаратилган бўлади.

Э.И.Пассов монологни: 1) давомли, 2) мантиқий, кетма-кетликда, мазмунан тугалланган

бўлади, дейилади.

Г.В.Рогова, М.Я.Демяненко монолог нутққа ўргатишни 3 босқичга бўлсалар, С.Ф.Шатилов 2

босқич мавжуд дейди. Ж.Жалолов, Ў. Ҳошимов ва бошқалар методлар 3 та босқични кўрсатади.

1 – босқич. Тайёрловчи босқичи. МН.ни ўргатиш учун керакли тил материалларини,

структураларини, нутқ намуналарини танлаш, ўргатиш, тайёр монологларни ёдлатиш каби

машқлар ўргатилади.

2 – босқиш. Ўрганилган тил материаллари, нутқ намуналари, воситалар, таянчлар асосида

кичик монологлар тузишга ўргатиш.



3 – босқич. Эркин монолог тузиш, монологни ривожлантириш босқичи.

6. Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида

фонетик компетенцияни шакллантириш.



7. Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида грамматик компетенцияни шакллантириш.

Методикада “Грамматика” термини икки маънога эга: бир томондан грамматик

қурилишини тадқиқ қиладиган фан маъносини англатади. Тил системасини мавҳум ҳолда

ўргатувчи тилшуносликнинг бир бўлими. Чет тиллар ўқитиш методикасида бу икки тушунчани фарқлаш қуйида тўхтаб ўтиладиган сабабларга кўра жуда муҳим аҳамият касб этади.

Янги грамматик материални тушунтириш жараёнида унинг қуйидаги уч томонига эътибор

бериш лозим.

1. Грамматик шакл.

2. Грамматик маъно.

3. Грамматик ҳодисанинг қўлланилиши.

8. Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида



тинглаб тушинишни ўргатиш.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling