11-7chi-19 guruh talabasi


Download 42.16 Kb.
bet1/3
Sana05.05.2023
Hajmi42.16 Kb.
#1428788
  1   2   3
Bog'liq
KURS ISHI (8)


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI
XORIJIY TILLAR FAKULTETI

XORIJIY TIL VA ADABIYOTI KAFEDRASI


11-7chi-19 _ - guruh talabasi

____________________________________________________________ning


________________________________________________________________

mavzusidagi


KURS ISHI

5111400 –XORIJIY TIL VA ADABIYOTI (ingliz tili)


Ilmiy rahbar: F.E.Yuldasheva

Buxoro -2021

Mundarija :
1.Chet tilini o'qitishning maqsadlari va mazmuni.
2. Darsdan tashqari ishlar maqsadi va tashkiliy mezonlari.
3. Darsdan tashqari ishlarni tashkil qilish.
4.Turli tipdagi o'quv yurtlarida Ingliz tili o'qitish va rejalashtirish.
5.Мaktabda ingliz tili o'qitish majburiy bo'lmagan kursini amalga oshirish.
6.Xulosa


1...Ўрта мактабларда чет тили ўқитиш мақсадлари

Жамиятнинг ижтимоий буюртмаси, шароити, сиё­


сати доим умумтаълим ўқув юртининг, мактабининг
ишини, мақсадини белгилаб беради. Жамият талаби
амалий, коммуникатив мақсадни ойдинлаштиришга таъ­
сир қилади. Чет тили ўқитиш мақсадлари жамият тарақ-
қиётига, ривожланишига қараб ўзгариб туради. Урта
мактабда чет тилини ўқитиш ўз мақсадларига эга. Биз
буни олдиндан аниқлаб олишимиз зарур. Бу максадлар­
ни билиш чет тили ўқитиш методикаси курсини тузиш,
ишлаб чиқишга таъсир қилади. Бу курс ўз методикаси­
ни шу мақсадларни амалга оширишга йўналтиради,
мослаштиради. Акс ҳолда мақсадларни амалга ошириб
бўлмайди. XX аср 40—50-йилларида мактабларимизда
тинглаб тушунишни ўргатиш мақсади етакчи эди, га­
пириш эса фақатгина шакллантириларди. Ҳозир эса
улар давр, жамият талабига қараб ўзгарди. Чет тили
ўқитиш мақсадлари ўқитиш мазмунини, воситасини,
методларини, тамойилларини аниқлайди. Ўрта мактаб­
да чет тили ўқитиш мақсадлари ўз хусусиятига эга.
Ўрта мактабда фанларнинг ўқитилишини кузатсак,
тахлил қилсак, улар ўқувчиларда турли малака ва
кўникмаларни шакллантиради. Физика, химия, тарих
каби фанлар ўқувчиларни ҳаётдаги физик, химик ҳоди-
салар билан таништиради, тарих орқали ўтмишни та-
ништириб билим, умумтаълим берилади ҳамда улар
орқали ўқувчилар тарбияланади. Лекин қисман физи-
кадан, химиядан бўладиган ҳаётдаги ҳодисаларни
ўқитувчи тажриба орқали кўрсатиши, ўқувчилар ўзла-
ри ҳам уларни амалда қўллашлари мумкин. Улар физи-кавий, химиявий ҳодисаларни дарсда, амалда тўлиқ
бажариб кўрсата олмайдилар. Тарих бўйича умуман во-
қеаларни амалда бажариб кўрсатиб булмайди. Шунга
мувофиқ бу фанлар олдига умумтаълим ва тарбиявий
мақсадлар қўйилади.
Урта мактабда яна бошқа фанлар ёки дарслар бор,
булар ашула, раем, чизмачилик, жисмоний тарбия,
узбек тили, рус тили фанларидир. Бу фанлар буйича
дарсларни тахлил қилсак, улар ўзгача хусусиятларга
эга. Ўқитувчилар жисмоний тарбия дарсларида ҳара-
катларни кўрсатиб, уларни бажаришга, ўқувчиларни
малака ва кўникмаларни мустақил бажаришга ўргата-
дилар.
Мана шу иккинчи гуруҳга чет тили ўқитиш кира­
ди, лекин у махсус хусусиятга эга. Бу фанлар каби чет
тили фани ҳам умумтаълим беради ва тарбиялайди,
ҳамда тилни амалда қўллашга ўргатади, коммуникация
ҳосил қилади. Бундан кўриниб турибдики, чет тили
ўқитишдан асосий мақсад чет тилини амалда қўллаш-
дир.

И. В. Рахманов устози J1. В. Шчербанинг фикрини


ривожлантириб ўзининг «Ўрта мактабларда чет тилини
ўқитишнинг баъзи бир масалалари» мақоласида чет
тили ўқитишнинг асосий мақсадларини белгилайди.
У чет тили ўқитишнинг мақсадлари умумтаълим,
тарбия бериш ва коммуникация ҳосил қилиш ҳамда
ҳосил қилинган малака, кўникмаларни бошқа мақсад-
ларда ишлатилишдан иборат дейди.
Бу коммуникация ҳосил қилиш, коммуникатив ёки
амалий мақсад бошқа ўқув предметларини ўқитиш мақ-
садларидан ажралиб туради. Коммуникатив ёки амалий
мақсад деганда ўқувчиларга узгалар фикрини оғзаки ва
ёзма тушуниб қабул қилиш ва ўз фикрини оғзаки ва
ёзма баён қилишни ўргатиш тушунилади. Буни янада
кенгайтириб биз ўқувчилар маълумотни янги восита —
инглиз тили орқали оғзаки, ёзма қабул қилиши, ту-
шуниши ва уни оғзаки, ёзма қайтариши деб таъриф-
лашимиз мумкин.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб чет тиллар ўқитиш
ўз олдига 1) амалий ёки коммуникатив, 2) умумтаъ­
лим бериш, 3) тарбиялаш, 4) ҳамда И. В. Рахманов
таъбирича, ҳосил қилинган малака ва кўникмаларни
бошқа мақсадларда ишлатилишни, яъни ривожланти­
риш мақсадларини қўяди.


Download 42.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling