Сборник материалов I международной научно-практической конференции по традиционной (народной) медицине
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
спец выпуск 09.22
Материаллар ва усуллар. Инсон ўзининг умумий
яшаш фаолиятида ўша табиий муҳитга, чиройли яшаш учун астойдил ҳаракат қилади. Одам организми нафақат табиатнинг нохуш таъсиротларига ўзини ҳимоя қилиш билан бирга, бир қатор касалликларга қарши курашиш хусусиятига ҳам эгадир. Бунда инсонга хос иммуно- биологик хусусиятлар, яъни одам организмида табиий ҳолда бўладиган табиий омиллар касалликни чақирувчи микробларга қарши курашиш, саломатликни муҳофа- залаш хусусиятларига эга бўладилар. Инсон саломат- лигини мустаҳкамлайдиган табиий воситалардан бири, витаминлар ҳисобланади. Бемор доридармонлар билан бир қаторда, шифокор томонидан тавсия этилган витаминларни ёки витаминлар сақловчи табиий неъматларни халқ табобатида истеъ- мол қилиб турадиган бўлса, унда турли хил дардлардан фориғ бўлиши шунчалик енгиллик билан ўтади. Шунинг учун Абу Али ибн Сино бобомиз меросини қадрлаган ва тарғибот қилган ҳолда оғир хасталиклардан холсиз- ланган организм тегишли, витаминлар, йиғма дамлама чойлардан фойдаланилганда, куч-қувватнинг тикланиши сезиларли даражада яхши натижаларга эришилади. Натижалар ва мунозаралар. Қуйидаги дармондо- рили йиғма чойларнинг бир қисмини келтириб ўтаман ва колганларини кейинги номаларда давом эттирилади: Масалан. 1). Иштаҳа очувчи йиғма чойлар: № 1 1. Эрмон доривор ўсимлиги 25,0 г; 2. Игир илдиз пояси 25,0 г; 3. Учбарг ўсимлигини барглари 25,0 г; 4. Қора Зира 25,0 г; Йиғмадан бир ош қошиқ миқдорида олиб, бир чойнак қайноқ сув билан 20 минут давомида дамланади. Сузиб олинганч, овкатланишдан олдин 10-15 дақиқа олдин кун давомида 3 маҳал ичилади; 1). Иштаҳа очувчи йиғма чойлар: №2 1. Эрмон ўти 50,0 г; 2. Учбарг барглари 50,0 г; Йиғмадан бир ош қошиқ миқдорида олиб, бир чойнак қайноқ сув билан 20 дақиқа давомида дамланади. Сузиб олингач, овқатланишдан олдин 10-15 дақиқа олдин кун давомида 3 маҳал ичилади; 1) Иштаҳа очувчи йиғма чойлар: №3 1. Эрмон ўти 80,0г; 2. Бўймодорон доривор ўсимлиги 20,0 г; 3. Эрмон ўти 40,0 г; 4. Бўймодорон ўти 40,0 г; 5. Момоқаймоқ идизи 20,0 г; Йиғмалардан бир ош қошиқ миқдорида олиб, бир чойнак қайноқ сув билан, 20 минут давомида дамланади. Сузиб олгач, овқатланишдан 20 дақиқа олдин кун даво- мида 3 маҳал ичилади; 2) Шамоллашда ичиладиган йиғма чойлар: № 1 1. Мойчечак (ромашка) гуллари 20,0 г 2. Доривор тирноқгул гуллари 20,0 г; 3. Баргизуб (зубтурум, бўзчи) барглари 20,0 г; 4. Қорақиз (итканак) 20,0 г; 5. Оддий бўйимдорон ўсимлиги 20,0 г; Қуйидаги йиғмадан бир қошиқ миқдорида олиб, бир чойнак қайноқ сув билан, 20 дақиқа давомида дамла- нади. Сузиб олинганч, кун давомида 2 пиёладан, айниқса (ошқозон шиллиқ пардалари яллиғланишида) ичиб борилади. Шу билан биргаликда ошқозонни дезинфек- цияловчи воситалар билан ҳам ювилиб, кейин йиғма чойларни ичиш, ижобий таъсир кўрсатади. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling