Сборнике "Бойчечак" Analysis of sayings in "


Чақалоқни илк бор чўмилтирганда


Download 32.98 Kb.
bet5/7
Sana04.05.2023
Hajmi32.98 Kb.
#1424973
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Maqola2

Чақалоқни илк бор чўмилтирганда қуйидаги айтим-олқиш айтилган:
Сув пок, сан нопок,
Пок сув санга бўлсин.
Сани нопоклигинг
Амир-у хонларга бўлсин(61).
Фолклорда сув култи билан боғлиқ мифлар талайгина. Сувнинг асосий вазифаси поклаш эканлиги ҳам маълум. Юқоридаги айтим-олқишнинг айричалиги шундаки, унда ижтимоий муносабатлар талқинини кўриш мумкин. Чўмилтирилаётган болага поклик тиланмоқда, нопокликлар эса адолатсизлик қилиб халққа жабр етказувчи амиру хонларга раво кўрилмоқда. Хонлик замонлари кирлигидан сўзловчи “Ўткан кунлар” романида халқ бошига чаён солиғи солиниши ҳақида қайдлар учрайди. Халқ тилидан Азизбекка қарата “Ханжарингни хайф кўриб маҳаллаларга чаён солиғи солган, оғаларимизни чаён заҳари билан ўлдирган ким эди?” – дейилади. Рустам Тожибоев тадқиқотида Тошкент ҳокими Азизбекнинг чиндан ҳам маҳбуслар устига чаён ташлаб қийнаб ўлдиргани, аҳолига чаён солиғи солгани, одамлар пахса деворларни бузиб, чаён қидиришга мажбур бўлганлари ҳақидаги тарихий фактни келтиради. Айни нопокликлар халқ тилига кўчганлиги табиий, бизнингча.
Чақалоқ беш кунлик бўлганда, тўққиз кунлик бўлганда айтиладиган айтим олқишлар маросим билан бевосита алоқадор бўлиб, бугунги кунда уларнинг баъзиси трансформацияга учраб, онахонларнинг эркаловчи қўшиғи шаклида намоён бўлади:
Бу кеча беш кечаси,
Бу отасининг бачаси.
Онасининг кўзмунчоғи,
Акасининг овунчоғи(53).
Тўпламга маросим билан боғлиқ иримлар акс этган айтим намунасини ҳам учратдик:
Бешдан ўтди – тошдан ўтди,
Чолдевор ҳовлидан ўтди.
Чоли бор ҳовлидан ўтди.
Отасининг қўш пичоғи,
Онасининг ошпичоғи,
Бувисининг кўзмунчоғи,
Опасининг овунчоғи(52).
Сухареванинг таъкидлашича, ўтмишда боласи турмайдиган оналар чақалоғи дастлабки беш кунликдан ўтса, уни чол яшайдиган эски чордевордан олиб ўтиш расм бўлган. Бунда чақалоқнинг ўша чол ва чордевордай узоқ умр кўриши истаги кўзда тутилган. Махсус таом ҳалвойтар пиширилган ҳамда беш ва тўққиз кечаларда доя пиёзга қозонкуя суртиб, уни чақалоқнинг пешонасига, икки юзи ва манглайига, онасининг кўкрагига ва пешонасига суртишган. Пиёзнинг аччиқлиги ва қозонкуя инс-жинслардан қувувчи кучга эга, деб ишониш шундай иримга олиб келган3.

Download 32.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling