Счетлар режаси
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
5-§. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400)272. Бюджетга тўловлар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади. 273. 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг кредитида бюджетга тўланиши керак бўлган мажбурият суммаси олинадиган счётлар, давр харажатлари, солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Якуний ҳисоб-китобда, солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетга илгари ўтказилган бўнак тўловлари 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг дебет томонида бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга ҳақиқатда ўтказилган суммалар 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти бўйича аналитик ҳисоби ҳар бир солиқ турлари бўйича алоҳида юритилади. 274. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счёт (6400)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling