Счетлар режаси
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)280. Корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6610 “Тўланадиган дивидендлар”; 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”. 281. Корхона раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилингандан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчиликка мувофиқ тақсимланади. 282. 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда кредитланади. 283. 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 “Пай ва улушлар”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6610 “Тўланадиган дивидендлар”, 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади. 284. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling