Счетлар режаси
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
VII-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАРМуқаддима 1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар (7000) 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (7100) 3-§. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200) 4-§. Харидорлардан ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300) 5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800) 6-§. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900) 306. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 307. Корхонанинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари ушбу бўлимдаги счётларда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг охирги санасига кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашда аниқланган курс фарқлари (ижобий курс фарқи бўлганда) 9540 “Валюта курс фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи бўлганда) 9620 “Валюта курс фарқидан зарарлар” счётларида ҳисобга олинади. 308. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 7000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар; 7100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар; 7200 - Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар; 7300 - Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 7800 - Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 7900 - Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар. Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling