Сеген доскаси


Download 147.54 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.10.2023
Hajmi147.54 Kb.
#1691656
Bog'liq
01. СЕГЕН ДОСКАСИ



СЕГЕН ДОСКАСИ 
 
Бу методика олигофренопедагогика асосчиларидан бири Э.Сеген 
томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, боланинг шаклларни фарқлаш 
қобилиятини аниқлашга, моторика хусусиятларини ўрганишга қаратилган 
(Н.А.Шиварев, 1970). Қаттиқ қоғоз картонга 1-расмдаги фигуралар чизилади.
1-расм. Сеген доскаси 
Кейин улар эҳтиёткорлик билан қирқиб олинади. Ҳар бир вариант бир-
биридан мураккаблиги билан ажралиб туради: 1 - доскада 10 та ҳар хил бутун 
фигуралар бор; 2 - доскада 2 та фигура бўлиб, уларнинг ҳар бири икки қисмдан 
иборат; 3 - доскада ҳар бири икки ва уч қисмдан иборат 4 та фигура; 4 - доскада 
икки қисмдан иборат 5 фигура. 
Болага 10 сония давомида доска кўрсатилади. Кейин доскадаги фигуралар 
стол устига тушадиган қилиб ағдарилади. Экспериментатор уларни 
аралаштириб, ҳар бир фигурани ўз жойига қўйишни сўрайди. Тажриба бошида 
экспериментатор 2-3 намунани кўрсатиб бериши мумкин. Кейин боланинг ўзи 
топшириқни қандай бажараётганини диққат билан кузатади. Бунда бола 
«синаш ва хато қилиш» каби ҳаракатлар қиладими, фигураларни жойига 
қўйишда бола қанчалик диққат-э'тиборли, буни у қанчалик ўрганади, 
тадқиқотчи шу кабиларга э'тибор бериб, кузатиши керак. Биринчи 
топшириқни бажаргандан сўнг, кейинги қийинроқ топшириққа ўтилади. 
Синалувчининг ҳар бир топшириқни бажариш вақти, унинг қилган 
ҳаракатлари махсус қоғозга ёзиб борилади (3-жадвал).Синалувчи 
топшириқларни ўзи бажара олмаса, 1 дақиқадан сўнг унга ёрдамлашиш 
мумкин. 
3-жадвал 
Фигураларни жойлаштириш бўйича топшириқларни 
бажариш қарори 


Доска № 
Синалувчи 
ҳаракатлари 
Кўрсатилган 
ёрдам тури 
Топшириқн
и бажариш вақти 
Бу методика жуда содда бўлиб, 3 ёшдан катта болаларни текширишда 
фойдаланиш мумкин. Болалар фигураларни ўйин деб қабул қилиб, бу 
топшириқларни қизиқиб бажарадилар

Download 147.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling