II. Сув омборлари мавсумий оқимини бошқариш учун сув ҳўжалик ҳисоблари
Мавсумий (фаслли) оқимни бошқариш моҳияти сув омборини сув билан тўлдиришидан иборат бўлиб, кўпсувлик давриларда сув танқислигини қоплаш учун хизмат қилади. Мавсумий оқимни бошқаришида фақат бир йиллик сув хўжалик ҳисоби қаралади, ишлатиладиган сарф қиймати ҳисобли оқимдан паст қийматларда бўлиши керак.
Сув омборининг ҳўжалик ҳисоблашларга қуйидагилар киради: берилган сарф эҳтиёжларини сув омбори тўлиқ ҳажмига тўғри келишидадир, бунда кириш ва чиқиш сув сарфлари графикларини аниқланиши, ҳамда сув йўқотишларини, ўлик (фойдасиз) сув ҳажмини ва меёрий сув сатҳини баландлигини (меёрий димланган сатҳни МДС) аниқлаш масалалари киради. Сув омборининг ҳажми сув билин тўлиши вақтига - тўлдирилиш даври дейилади, сув омборининг қисман ёки тўлиқ сув чиқариб юборилиши вақтига - сув омборининг бўшатилиш даври дейилади
Сув омбори тўлгандан сўнг фойдаланишга ишлатилмайдиган ортиқча сув ҳажмининг қисми пастки бьефга ташланиб, у бўш сув ташлаш (салт сув ташлаш) дейилади.
Сув омбордаги йўқотишларини ва ҳажмини аналитик, графоаналитик ва график усулларда аниқланади.
Мавсумий бошқарилувчи сув омборлари қуйидагича ҳисобланади: секин-аста яқинлашиш усули ва йўқотишларни интерваллар бўйича ҳисобга олиш усуллари билан олиб борилади.
Сув омборларни 2-та тўлдириш усуллари мавжуд:
1 - сув омбори МДС- гача тўлдирилгандан сўнг, ортиқча сув ҳажми пастки бьефга ташланиши бошланади;
2 - ортиқча сув пайдо бўлганда сув омборидаги сув ҳажми ФҲС-гача ташланади, сўнг сув омбори МДС- гача тўлдрилади.
Икки вариантлар ҳам камчилик ва яхши томонларига эга. Ўзбекистонда сув омборлари асосан биринчи вариант бўйича тўлдирилади.
II.1. Мавсумий бошқарилувчи сув омборини аналитик усулида ҳисоблаш
Ушбу масала ўз ичига олади:
а) кириш ва чиқиш оқимлари графикларини таққослаш;
б) ФҲС фойдасиз (ўлик) сув сатҳ белгисининг баландлигини танлаш;
в) сув омбор ҳисоблашини аналитик усулда ўтказиш.
Аналитик усул моҳияти шундан иборатки, сув омборга кириш ва чиқиш оқимлари графиклари жадвал кўринишида берилади, графиклар таққосланади ва ортиқча ҳажмлар аниқланади, етишмовчи сарфлар аналитик усулда жадвал ёрдамида топилади. Керакли ҳажм, ташлаш сарфи қиймати, йўқолишлар ҳисоби, тўлдириш вақти, сув ташлаш ва бўшатиш даврлари давомийлиги аналитик усулда аниқланади.
Сув омборга сувни кириш Wҳ ва чиқиш U графикларини таққослаш ва сув хўжалик йили бошланишини аниқлаш бир тактли ва икки тактли ишлаш режимидаги сув омборлари иши учун бажарилади. Сувни кириш графики, ойлик оқим ҳажми (млн. м3) ифодаланади, оқимнинг йил ички тақсимоти натижаси бўйича қурилади (4- жадвал), фойдали чиқиш ҳажми ойлар бўйича алоҳида бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |