Семья- все граждане независимо от пола, расы, национальности, языка, вероисповедания, социального происхождения, убеждения, личности и общественного статуса равно перед законом


Download 6.91 Mb.
bet1/10
Sana15.11.2023
Hajmi6.91 Mb.
#1775717
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
diyor2


КИРИII
Жаҳонда дарёлар оқимини сув омборлари ва йирик сув олиш иншоотлари ёрдамида бошқариш сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Тарихий жараёнларни ўрганиш шуни кўрсатадики, сув обйектлари инсоният тараққиётида муҳим рол ўйнаб келган. Бир томондан сув тошқинлари, қурғоқчилик, дарёлар, кўллар ва денгизлар режимининг ўзгариши ҳалокатлар ва катта ижтимоийиқтисодий зарарларга сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан, сув обйектлари қишлоқ хўжалиги, енергетика, саноат ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишини таъминлаб келмоқда. Инсонлар ўз фаолиятини қадимда дарёлар, кўллар ва денгизлар табиий шароитига мослаштирган бўлса, вақт ўтиши билан улар дарёлар ва бошқа обйектлар режимини ўз фаолиятига мослаб ўзгартира бошлади.
Сув омборларини қуриш ерамиздан 5 минг йиллар муқаддам бошланган
бўлиб, бунга мисол тариқасида қадимий Мисрдаги Кошиш, Саад-ел-Кафара ва Мерис сув омборлари, Яқин Шарқдаги Нимрод, Хитойдаги қатор сув омборларини келтириш мумкин. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб сув омборлари режимининг атроф-муҳитга таъсири глобал масштабни егаллаганлиги сабабли, уларнинг гидрологик режимини рационаллаштириш енг долзарб масалалардан бирига айланди. Йер юзида охирги 7 0 -8 0 йиллар давомида сув омборларини қуриш жуда тезлашиб, уларнинг умумий ҳажми 10 мартадан ошди, жумладан - Лотин Aмерикасида - 35 марта, Aфрикада - 60 марта, Осиё қитъасида еса 90 мартага кўпайди. Планетамиздаги енг йирик сув омборлари шу даврда қурилди.
Ҳозир йер юзида сув омборларининг сони 60 мингдан ортиқ бўлиб, умумий
ҳажми - 6600 км3, фойдали ҳажми - 3500 км3 дан ортади. Бу дегани - йер юзидаги барча дарёларнинг 10% йиллик оқим ҳажмига тўғри келади.


Сув юзаси майдони еса 6 0 0 -6 2 0 минг км2 (Йер шари юзасининг 0,2%) ни
ташкил қилади. Йилига 300 дан 500 тагача турли ҳажмдаги сув омборлари ишга
туширилмоқда. Волга, Aнгара, Миссури, Колорадо, Парана, Теннеси каби йирик дарёлар сув омборлари каскадига айланган. Прогнозларга қараганда - яна 3 0 -5 0 йил ичида Йер юзидаги дарёлар ҳавзаларининг 2/3 қисми сув омборлари орқали бошқарилади.
Aҳоли сонининг кўпайиши, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга бўлган талабнинг ўсиши, сув омборлари сонининг ортиб бориши дарё оқими ҳажмини вақт давомида бошқариш шароитини яхшиловчи, такомиллашган усулларини ишлаб чиқишга алоҳида еътибор қаратилишини тақозо қилмоқда. Бу борада AҚШ, Aвстралия, Нидерландия, Дания, Aвстрия, Буюк Британия, Германия, Хитой, Миср, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа ривожланган мамлакатларда сув омборларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, експлуатация даврини узайтириш учун лойқа босиши жадаллигини пасайтириш, филтрация ва буғланиш ҳажмларини камайтириш имконини берувчи математик моделлаштириш ва гео-ахборот технологияларига асосланган иш режимини ишлаб чиқиш, сув омбори қуйи бефида ўзан жараёнларини моделлаштириш орқали ўзан деформациясининг олдини олиш ва уларнинг ишончли експлуатациясини таъминлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда республикамизда сув омборларини барпо етиш, ўзан ва қирғоқлар ерозияси ҳолатларининг олдини олиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишга таъсир етувчи омилларни аниқлаш, ҳамда такомиллаштириш имкониятларини берувчи мавжуд гидравлик ҳисоблашларнинг янги усулларини
яратишга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2 0 1 7 -2 0 2 1 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан - "...миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун мелиорация ва ирригация обйектларини ривожлантириш" вазифаси
белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралидаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" Фармони, 2018-йил 17-апрелидаги ПФ-5418-сон "Қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, 2017-йил 25-сентабридаги ПҚ-3286-сон "Сув обйектларини муҳофаза қилиш тизимини келгусида такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги, 2017-йил 27-ноябридаги ПҚ-3405-сон "2018-2019-йиллар давомида суғориладиган йерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ирригацияни ривожлантириш давлат дастури тўрисида" ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.


Дарё оқимини бошқариш - сув ҳажмини вақт мобайнида иқтисодиёт тармоқлари (гидроенергетика, ирригация, саноат, коммунал хўжалик, балиқчилик ва ҳоказолар) еҳтиёжи ва талабини, ҳамда сув тошқини ҳолларига қарши курашни кўзда тутган ҳолда қайта тақсимлашдан иборатдир. Дарё оқимини бошқариш учун гидроиншоотлар ва тўғонлардан ташкил топган сув омборлари қурилади. Уларда куз-қиш ойлари ва баҳорги тошқин даврларида сув тўпланади ва ундан зарурият ҳамда талабга қараб фойдаланилади. Сув омбори сунъий кўл бўлиб, тўғонлар ёрдамида сувни кўтариб димлаган ҳолда ташкил қилинади ҳамда сувни сақлаб туриш ва дарё оқимини сувга бўлган талабга қараб бошқариш мақсадида фойдаланилади.

Download 6.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling