Семинар йиғилиши баённомаси 022йил июнь Фарғона шаҳар


Download 25.1 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi25.1 Kb.
#1016589
TuriСеминар
Bog'liq
Илмий семинар баёни.docx Гулнора (2)



Фарғона Давлат Университети Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича) мутахассислиги 1-босқич (21. 02 - гуруҳи)магистрантларининг 18-сонли илмий семинар йиғилиши
БАЁННОМАСИ
2022йил 1 июнь Фарғона шаҳар
Қатнашдилар: илмий семинар раиси, Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Н.Алимова, тарих(йўналишлар ва фаолият тури бўйича) мутахассислиги 21. 02 – гуруҳ магистрантлари
Кунтартиби:

  1. Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича) мутахассислиги 21.02 – гуруҳ магистри Турсунова Гулноранинг магистрлик диссертацияси илк муҳокамаси

Сўзга чиқди: Н.О.Алимова – илмий семинар раиси, т.ф.ф.д.
Н.Алимова сўзга чиқиб,илмий семинарни ўтказиш тартиби ҳақидаги маълумотларни таъкидлаб, магистрлик иши билан таништириш учун сўз навбатини Турсунова Гулнорага берди.
Сўзга чиқди: Турсунова Гулнора- 21.01 - гуруҳ магистри
Турсунова Гулнора ўз сўзида магистрлик диссертацияси “Султон Абу Саид Мирзо ва унинг Темурийлар давлатида тутган ўрни” мавзусида илмий иш олиб бораётганини баён қилди. Ҳамда, илмий раҳбар сифатида Б.Усмонов тавсиялари асосида Темурийлар даврига оид манбалар Аҳмад Фарғоний номли Фарғона вилояти ахборот - ресурс маркази ва Фарғона давлат университети АРМдаги мавжуд мавзуга доир илмий адабиётлардан фойдаланишни мақсад қилиб олингани ҳақида гапирди.
Айни муҳокама илк марта бўлаётгани учун тайёрлаб келган тақдимоти ва тадқиқотига доир маълумотларни батафсил баён этди. Айниқса, тақдимот слайди орқали намойиш қилинган мавзу мундарижаси, кириш қисми,мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражаси, мавзунинг объекти, мавзунинг даврий чегараси, назарий услубий асослари ва боблар бўйича тақдим этилган материаллар барча иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.
Сўзга чиқди: Н.О.Алимова – илмий семинар раиси, т.ф.ф.д.
Мазмунли маъруза учун катта раҳмат. Энди навбат саволлар ва фикр-мулоҳазаларга,марҳамат.
Сўзга чиқди: Маматурдиев Азизбек - 21.02 - гуруҳ магистри
Турсунова Гулноранинг магистрлик диссертацияси илк тақдимотлардан бири бўлишига қарамай мавзу мазмунини очиб берувчи кўплаб илмий маълумотлар билан бойитилганлиги кўриниб турибди. Ушбу тақдимот илмий семинарда иштирок этаётган ҳарбир иштирокчида ижобий таассурот уйғотганига ишонаман. Мавзуни режасини тузишда аҳамият берилиши керак бўлган томонларга изоҳ берди.
Сўзга чиқди: Турсунова Гулнора- талабгор
Аввало эътибор учун катта раҳмат. Тавсияларингизни инобатга оламан.
Сўзга чиқди: Ҳасанова Иродахон – 21.02 - гуруҳ магистри
Магистрлик диссертацияси жуда чиройли тарзда тақдимот қилинди. Мавзуни ёритишда Султон Абу Саид Мирзо вафотидан кейин юзага келган сиёсий жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилса диссертацияни янада бойитилиши ҳақида гапириб ўтди.
Сўзга чиқди: Турсунова Гулнора - талабгор
Эътибор учун катта раҳмат. Берган таклифингиз магистрлик диссертация ишимни мукаммал бўлишида кўмак бўлишига ишонаман. Албатта бу ҳақда ҳам тўхталиб ўтаман.
Сўзга чиқди: Инамов Одилжон– 21.02 - гуруҳ магистри
Магистрлик диссертациясини тақдим этилиши менда ижобий таассурот уйғотди. Фақатгина мавзунинг режаларини баён қилишда шахснинг исми такрорланмаслигига эьтибор қаратишингизни таклиф қиламан.
Сўзга чиқди: Турсунова Гулнора–талабгор
Таклиф ва мулоҳазаларингиз учун миннатдорман. Илмий раҳбарим кўмагида сиз берган таклифларни албатта кўриб чиқиб магистрлик ишини илмийлигини оширишга хизмат қиладиган барча тавсияларни қабул қиламан.
Сўзга чиқди: – Азимова Ирода 21.02 - гуруҳ магистри
Магистрлик диссертациясининг тақдимоти учун яратилган слайдлар мавзунинг мазмун-моҳиятига жуда мос тушган. Тақдимотда мавзунинг тарихшунослик қисми, долзарблиги батафсил баён этилди. Ушбу тақдимотга ижобий баҳо берган ҳолда қуйидагиларни таклиф қиламан. Ушбу жараённи ўрганишда тазкиралар ва бадиий адабиётларни ҳам ўрганишни тавсия қиламан.
Сўзга чиқди: Турсунова Гулнора– талабгор
Эътибор учун ташаккур! Илмий раҳбарим билан магистрлик иши учун режа тузганда сиз билдирган таклифларни ҳисобга олганмиз. Магистрлик диссертациясида ҳар бир босма нашрнинг адади, саҳифалари, нашр кунлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Сўзга чиқди: Н.О.Алимова – илмий семинар раиси, т.ф.ф.д.
Фаол иштирокингиз учун барчага катта раҳмат. Иродахон магистрларнинг берган фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини умумлаштирган ҳолда магистрлик диссертацияси ёзилиши, мавзу учун режа тузиш қонун-қоидалари, илмий ишнинг долзарблигини жаҳон миқёсида ёритиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, тадқиқотнинг ўрганилиш даражасига чуқур ёндашиш ва мавзуни ўрганилмаган жиҳатларига алоҳида урғу бериш, тадқиқотнинг аниқ даврий чегарасидан четга чиқиб кетмаслик, архив, даврий матбуот, статистика, оғзаки тарихни қиёсий ўрганиш лозим. Ҳамда, магистрлик диссертациясига қиёсий жадваллар ва иловалар киритиш лозим. Чункитаклиф ва тавсиялар сизнинг ишингизни янада мукаммал бўлишига хизмат қилади.
Ҳурматли магистрлар кун тартибидаги масалага якун ясаймиз. Эътиборингиз учун катта раҳмат.
Мазкур масала юзасидан қарор қилинди:

  1. Н.О.Алимованингахборотимаълумотучунқабулқилинсин.

  2. Сўзга чиққан 21.02-гуруҳ магистрларинингфикр-мулоҳазалар ўрганиб чиқилиб, эътиборга олинсин.

  3. Турсунова Гулноранинг магистрлик диссертацияси тақдимоти қониқарли деб топилсин.

  4. Турсунова Гулнорага магистрлик диссертациясини янада мукаммал, тугалланган иш сифатида якунлаш вазифаси белгилансин.

  5. Ижро назорати илмий раҳбари зиммасига юклатилсин.

  6. Барча магистрларга ўз тадқиқот иши доирасида янада самарали фаолият олиб бориб, натижалар ва нашрлар сонини ошириш вазифаси юклатилсин.

Илмий семинар раиси: Н.Алимова




Котиб(а): Г.Турсунова
Download 25.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling