Семинар раиси, аъзолари ва қатнашчилар! Рухсатларингиз билан "Ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлаш"
Download 19.7 Kb.
|
Доклад 16.02.16.
Диссертация маърузаси Ассалому- алайкум ҳурматли Илмий семинар раиси, аъзолари ва қатнашчилар! Рухсатларингиз билан “Ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлаш” мавзусидаги диссертация ишимни эътиборларингизг ҳавола этсам. Республикамизда жами ўртача 1млн 150 минг гектар майдонга чигит экилади. Республикамиз ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитининг ўзига хос хусусиятлари 430-450 минг гектар майдонда чигитни пуштага экишни тақоза этади. Бу ҳудудлар учун пахтани пуштада етиштиришнинг афзалликлари жуда кўп тадқиқотларда келтирилган. Маълумки республикамизда пахтани пуштада етиштириш технологияси намунавий технологик карта асосида олиб борилади. Унинг таҳлили кўрсатишича ҳар бир агротадбир алоҳида –алоҳида бажарилмоқда. Натижада далага агрегатларнинг кириб-чиқишлар сони ошиб, тупроқнинг сув ва ҳаво ўтказиш хоссалари, структураси бузилмоқда, моддий-техник ресурслар сарфи кескин ошмоқда, экиш муддатлари кечикиб оқибатда ҳосилдорлик пасаймоқда. Бугунги кунда дунё амалиётида меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш ҳамда машиналарнинг юриш қисмини тупроққа салбий оқибатларини бартараф қилиш учун бир вақтда бир нечта оперцияларни бажарадиган комбинациялашган агрегатларни қўллаш тупроққа ишлов беришни янада ривожлантириш долзарб илмий-техник муаммолар жумласидан ҳисобланади. БИРИНЧИ ЛИСТ:Юқоридагилар асосида намунавий картада келтирилган агротадбирлардан бир вақтда бажарилиши мумкин бўлганлари танлаб олинди ва уларни қўшиб бажариш бўйича қуйидаги ишчи гепотиза шакллантирилди: ғўзапоялар тупроққа кўмилади, шунда 4 та агротадбир харажатлари тежалади; мавжуд эгат ва пушталар ўрни шудгорлаш элементларини сақлаган ҳолда алмаштирилади, шунда шудгорлашдан кейин бажариладиган агротадбирларни бажаришга эҳтиёж қолмайди. ИККИНЧИ ЛИСТ: Ғўзапояларни кўмиш бўйича олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлил қилинганда, уларни янги ғўза илдиз тизими тармоқланадиган ҳудудга кўмиш самарали эканлиги аниқланди. Кўмилган ғўзапоялар ҳолатини ўрганиш, уларда содир бўладиган биологик жараёнлар ғўзапояларни чириши тупроқ структурасини яхшиланишига олиб келишини кўрсатди. Ғўзапоя ва бошқа ўсимлик қолдиқларини кўмиб улардан органик ўғит сифатида фойдаланиш бўйича пахта етиштирувчи хорижий мамлакатларнинг илмий марказлари, университет ва илмий тадқиқот институтлари Ўзбекистонда Ўз.Р.Ф.А. қошидаги Микробиология институти, ЎзПахтачилик илмий тадқиқот институти, ҚХМЭИ олимлари тадқиқот ишларини олиб боришганлар. Жумладан, ғўзапояларни кўмиш билан бир вақтда эгат ва пушталар ҳосил қилиш технологияси ва агрегати ғўзапояларни бир йўла майдалаб кўмиш ва янги пушталарни шакллантириш (Куламетов), ғўзапояли далаларни шудгорлаш билан ғўзапояларни кўмиш (Тўхтақўзиев, Деҳқонов), ғўзапоясиз далаларни бир ўтишда пушталаб экишга тайёрлаш технологияси ва техник воситаси (Байметов, Худайбердиев, Худоёров ва Мамадалиевлар). УЧИНЧИ ЛИСТ: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институтида яратилган технология ва агрегатга гувоҳнома олинган бироқ, агрегатнинг тажриба натижалари ҳақида маълумотлар йўқ. Америка Қўшма Штатларининг Регасус Мод Трак ЛЛС компанияси томонидан ишлаб чиқилган технология ва техник воситаси жорий этилган. Бироқ, ҳар иккала технологияда ҳам ғўзапоялар ўз ўрнига яъни пуштага кўмилмоқда. Бу уларни чуқуроқ кўмиш тупроқни юмшатиш элементларини бажарилмаганлигини кўрсатди. Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб диссертация иши мақсади шакллантирилди: бир ўтишда ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлашнинг механик-технологик асосларини ишлаб чиқиш, энергия-ресурстежамкор, меҳнат унумдорлигини оширадиган янги технология ва комбинациялашган агрегатини яратишдан иборат. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифаларни бажариш белгиланди: – механик ишлов бериш объекти сифатида ғўзапояли дала рельефи, ғўзапоя ва тупроқнинг физик–механик хоссаларини ўрганиш; – бир ўтишда ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлашнинг янги технологиясини, уни амалга оширадиган комбинациялашган агрегатни ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш; – комбинациялашган агрегатнинг тажриба нусхасини ясаш ва унинг дала синовларини ўтказиш; – тавсия этилган комбинациялашган агрегатни агротехник, энергетик ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш. Диссертация маърузаси Ассалому- алайкум ҳурматли Илмий семинар раиси, аъзолари ва қатнашчилар! Рухсатларингиз билан “Ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлаш” мавзусидаги диссертация ишимни эътиборларингизг ҳавола этсам. Республикамизда жами ўртача 1млн 150 минг гектар майдонга чигит экилади. Республикамиз ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитининг ўзига хос хусусиятлари 430-450 минг гектар майдонда чигитни пуштага экишни тақоза этади. Бу ҳудудлар учун пахтани пуштада етиштиришнинг афзалликлари жуда кўп тадқиқотларда келтирилган. Маълумки республикамизда пахтани пуштада етиштириш технологияси намунавий технологик карта асосида олиб борилади. Унинг таҳлили кўрсатишича ҳар бир агротадбир алоҳида –алоҳида бажарилмоқда. Натижада далага агрегатларнинг кириб-чиқишлар сони ошиб, тупроқнинг сув ва ҳаво ўтказиш хоссалари, структураси бузилмоқда, моддий-техник ресурслар сарфи кескин ошмоқда, экиш муддатлари кечикиб оқибатда ҳосилдорлик пасаймоқда. Бугунги кунда дунё амалиётида меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш ҳамда машиналарнинг юриш қисмини тупроққа салбий оқибатларини бартараф қилиш учун бир вақтда бир нечта оперцияларни бажарадиган комбинациялашган агрегатларни қўллаш тупроққа ишлов беришни янада ривожлантириш долзарб илмий-техник муаммолар жумласидан ҳисобланади. БИРИНЧИ ЛИСТ:Юқоридагилар асосида намунавий картада келтирилган агротадбирлардан бир вақтда бажарилиши мумкин бўлганлари танлаб олинди ва уларни қўшиб бажариш бўйича қуйидаги ишчи гепотиза шакллантирилди: ғўзапоялар тупроққа кўмилади, шунда 4 та агротадбир харажатлари тежалади; мавжуд эгат ва пушталар ўрни шудгорлаш элементларини сақлаган ҳолда алмаштирилади, шунда шудгорлашдан кейин бажариладиган агротадбирларни бажаришга эҳтиёж қолмайди. ИККИНЧИ ЛИСТ: Ғўзапояларни кўмиш бўйича олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлил қилинганда, уларни янги ғўза илдиз тизими тармоқланадиган ҳудудга кўмиш самарали эканлиги аниқланди. Кўмилган ғўзапоялар ҳолатини ўрганиш, уларда содир бўладиган биологик жараёнлар ғўзапояларни чириши тупроқ структурасини яхшиланишига олиб келишини кўрсатди. Ғўзапоя ва бошқа ўсимлик қолдиқларини кўмиб улардан органик ўғит сифатида фойдаланиш бўйича пахта етиштирувчи хорижий мамлакатларнинг илмий марказлари, университет ва илмий тадқиқот институтлари Ўзбекистонда Ўз.Р.Ф.А. қошидаги Микробиология институти, ЎзПахтачилик илмий тадқиқот институти, ҚХМЭИ олимлари тадқиқот ишларини олиб боришганлар. Жумладан, ғўзапояларни кўмиш билан бир вақтда эгат ва пушталар ҳосил қилиш технологияси ва агрегати ғўзапояларни бир йўла майдалаб кўмиш ва янги пушталарни шакллантириш (Куламетов), ғўзапояли далаларни шудгорлаш билан ғўзапояларни кўмиш (Тўхтақўзиев, Деҳқонов), ғўзапоясиз далаларни бир ўтишда пушталаб экишга тайёрлаш технологияси ва техник воситаси (Байметов, Худайбердиев, Худоёров ва Мамадалиевлар). УЧИНЧИ ЛИСТ: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институтида яратилган технология ва агрегатга гувоҳнома олинган бироқ, агрегатнинг тажриба натижалари ҳақида маълумотлар йўқ. Америка Қўшма Штатларининг Регасус Мод Трак ЛЛС компанияси томонидан ишлаб чиқилган технология ва техник воситаси жорий этилган. Бироқ, ҳар иккала технологияда ҳам ғўзапоялар ўз ўрнига яъни пуштага кўмилмоқда. Бу уларни чуқуроқ кўмиш тупроқни юмшатиш элементларини бажарилмаганлигини кўрсатди. Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб диссертация иши мақсади шакллантирилди: бир ўтишда ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлашнинг механик-технологик асосларини ишлаб чиқиш, энергия-ресурстежамкор, меҳнат унумдорлигини оширадиган янги технология ва комбинациялашган агрегатини яратишдан иборат. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифаларни бажариш белгиланди: – механик ишлов бериш объекти сифатида ғўзапояли дала рельефи, ғўзапоя ва тупроқнинг физик–механик хоссаларини ўрганиш; – бир ўтишда ғўзапояли далаларни пушталаб экишга тайёрлашнинг янги технологиясини, уни амалга оширадиган комбинациялашган агрегатни ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш; – комбинациялашган агрегатнинг тажриба нусхасини ясаш ва унинг дала синовларини ўтказиш; – тавсия этилган комбинациялашган агрегатни агротехник, энергетик ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш. Download 19.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling