Семинар Мустақил таълим 62 Синов бирлиги миқдори: Баҳолаш шакли: Фан тили: Рус
Download 395.82 Kb. Pdf ko'rish
|
TX sylabus (sirtqi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабаларни баҳолаш
- ТАРМОҚ ХАВФСИЗЛИГИ
Жами 12 42 Таълим стратегияси Ушбу курс назарий ва амалий машғулотларидан иборат. Маърузада талабаларга маърузачи томонидан керакли маълумотлар берилади. Ҳар бир назарий машғулотни бошлашдан олдин талабалар билан 5-7 минут давомида қисқа савол жавоблар олиб борилади. Талабалар тақдимот материаллари билан таъминланадилар. Маъруза машғулотлари давомида 2 марта оралиқ назорат олинади. Биринчи оралиқ маъруза машғулотларини биринчи ярми якунига кўра олинса, иккинчи оралиқ иккинчи ярмига кўра олинади. Маъруза машғулотларида олинган билимлар 2 марта мустақил иш топширикларини бажариш орқали мустаҳкамланади. Маъруза машғулотларида берилган маълумотлар асосида талабалар лаборатория машғулотларини бажарадилар. Талабалар умумий ҳолда 19 та лаборатория ишни бажарадилар. Ҳар бир амалий иш доирасида талабалар аудиторияда якка ҳолда ва гуруҳ бўлиб топшириқларни бажарадилар. Ҳар бир амалий иш бўйича талабаларга уйга вазифа берилади. Ҳар бир амалий ишни сўнгида талабалар билан суҳбат олиб борилади. Ҳар бир талаба томонидан бажарилган лаборатория ишлар хулосалари ва натижалари тизимга киритилади. Тизимга киритилгандан сўнг талабалар томонидан лаборатория ишни ҳимоя қилиш талаб этилади. Тизимга киритилмаган лаборатория ишлар инобатга олинмайди. Талабаларни баҳолаш Курс давомида ўзлаштирилиши керак бўлган кредит фоизларининг бажариладиган ишлар кесимидаги кўриниши қуйидагича: Бажариладиган ишлар % Семестр 50% Мустақил ишлар (2 та) 20% Лаборатория ишлар (6 та) 30% ТАРМОҚ ХАВФСИЗЛИГИ Тузатувчи:“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси ассистенти Азизова Зарина Ильдаровна Януний назорат 50% Жами: 100% Мустақил иш учун ажратилган кредит фоизи иккита ишга тенг равишда тақсимланади. Ҳар бир мустақил иш учун ажратилган кредит миқдори 100 фоиз ҳолатда олиниб, қуйидаги омиллар бўйича баҳоланади: 1. Берилган топшириқ учун аниқ, якуний ечимнинг мавжудлиги: 40%. 2. Олинган ечимни батафсил тушунтирилганлиги: 20%. 3. Ечимни олишда фойдаланилган усул ёки ёндашувнинг самарадорлиги: 20%. 4. Ечимни олишда қўшимча адабиётлардан фойдаланилганлиги: 20%. Лаборатория ишлари учун ажратилган умумий 30 фоиз кредит миқдори ҳар бир амалий ишга қуйидагича тақсимланган: 1. Биринчи лаборатория иш учун – 5%. 2. Иккинчи лаборатория иш учун – 5%. 3. Учинчи лаборатория иш учун – 5%. 4. Тўртинчи лаборатория иш учун – 5%. 5. Бешинчи лаборатория иш учун – 5%. 6. Олтинчи лаборатория иш учун – 5%. Ҳар бир лаборатория иши учун ажратилган кредит миқдори 100 фоиз ҳолатда олиниб, қуйидаги омиллар бўйича баҳоланади: 1. Аудиторияда берилган лаборатория машғулот топшириғини тўлиқ бажарилганлиги: 40%. 2. Уйга берилган топшириқни тўлиқ ва мустақил бажарилганлиги: 30%. 3. Ҳар бир лаборатория иши бўйича якуний саволларга тўлиқ жавоб берилганлиги: 30%. Ўқув курси давомида икки марта оралиқ назорат олинади ва ажратилган кредит миқдори уларга тенг тақсимланади. Кўчирмачиликка йўл қўйилган ишларга ажратилган кредит фоизи берилмайди. Download 395.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling